← Назад
Решение #2838251 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8995-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 04 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – Т.Мамараимов (ишончномага
асосан), жавобгар вакили – И.Рустамов (раҳбар)ларнинг иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сурхондарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “
sus Diz n” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “G ld
lik
rint” хусусий корхонасига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “
sus Diz n”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “G ld
lik rint” хусусий корхонаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 25495200 сўм асосий қарз, 12474600
сўм пеня - жами 38242800 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
унинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан ўзаро келишганлиги
сабабли даъвосидан воз кечганлигини билдирди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар билан ўзаро келишганлигини,
ишнинг натижасига кўра тўланиши лозим бўлган давлат божини тўлаб беришга
розилилигини билдириб ушбу ҳақида судга аризани тақдим этди.
Суд суд муҳокамасида иштирок этган
тарафлар вакилларининг
тушунтириш ва важларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
10.03.2023 йилда 10/03-сонли шартнома электрон имзо билан тасдиқланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга шартномада келишилган
ассортиментда, миқдорда ва муддатда жами 148 дона газоблок маҳсулотини
етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса шартномага биноан етказиб
берилган маҳсулот учун 67533600 сўм унинг ҳақини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан маҳсулот учун 2023 йил 13 мартда 34660800 сўм
тўлов амалга оширилган.
Бироқ, даъвогар мутахассислари томонидан 2023 йил 30 мартда тузилган
далолатномага кўра етказиб берилган 590 дона газоблок сифатсиз эканлиги
баён этилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил 1 декабрда
юборилган электрон ҳисобварақ фактура рад этилган.
Судга тақдим этилган тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрда тузилган
14-сонли қўшимча келишувга кўра даъвогар даъво талабидан воз кечиши ва
жавобгар 25495200 сўмлик пенопласт маҳсулотини олти иш кунида етказиб
бериши келишилган.
Жавобгар раҳбарининг судга тақдим этган аризасида у давлат божи
тўловини ўз зиммасига олишини билдирган.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ИПК 107-моддасининг 8-бандига мувофиқ, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларидан воз
кечишни қабул қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 759 396 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 118, 195-моддаларини қўллаб,
ажрим
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талабларидан воз кечиши қабул қилинсин ва даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“G ld
lik rint” хусусий корхонасидан Республика бюджети ҳамда суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 759 396 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур ажрим бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов