Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7654 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5b91925d-16dc-4b04-a2e9-c44e958e237c Claim ID PDF Hash 0fcce7ed4d198ea3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7654-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 4 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Шаимов (2025 йил 25 ноябрдаги 416-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “БББ” давлат муассасасининг жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 15 августда тузилган 206сонли пудрат шартномасини бекор қилиш, 27 000 000 сўм асосий қарз ва 2 025 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: “БББ” давлат муассасаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) ва “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 15 августда 206-сонли пудрат шартномаси имзоланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан “Ёрдамчи пудратчи”жавобгар Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи “4R-40 Даштобод ш.-Зомин ш.Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.” Автомобил йўлининг 66-76 километр қисмида 960 кв.м. “G bi n” тошларини териш ишларини бажариш мажбуриятини олган. “Бош пудратчи”-даъвогар эса жавобгарга таъмирлаш ишларини бажариш учун шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 15 августдаги 1011-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгарнинг ҳисобрақамига 27 000 000 сўм миқдорида бўнак пул маблағларини ўтказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятлари бажарилмаганлиги, пудрат ишлари олиб борилмаганлиги сабабли даъвогар олдида 27 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 15 августда тузилган 206сонли пудрат шартномасини бекор қилиш, 27 000 000 сўм асосий қарз ва 2 025 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда жавобгар огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаган ҳолда, шартномани бекор қилиш юзасидан жавобгарга таклиф хати юборилмаганлиги, жавобгар томонидан пударт ишлари бажарилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 15 августда 206-сонли пудрат шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 27 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, жавобгар Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи “4R-40 Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал қ.Ғаллаорол ш.” Автомобил йўлининг 66-76 километр қисмида 960 кв.м. “G bi n” тошларини териш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан пудрат ишлари амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 27 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топди. Шунингдек, шартноманинг 14.3-бандида жавобгар томонидан объектини ўз вақтида ишга тушириш бўйича мажбуриятлар бузилган бўлса, жавобгар даъвогарга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажаримаган ишлар қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 2 025 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб китоби даъво аризасида кўрсатиб ўтилган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогар жавобгардан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақлилигини инобатга олиб, карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пенянинг 303 750 сўм қисмини қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвода тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 15 августдаги 206-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш сўралган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФКнинг 384-модда биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Мазкур норманинг иккинчи қисмига асосан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бироқ, даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф юборилмаган. ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 15 августдаги 206-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 27 000 000 сўм асосий қарз, 303 750 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 15 августдаги 206-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, Республика бюджетига жавобгардан 580 500 сўм ва даъвогардан 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 236, 333-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “БББ” давлат муассасаси фойдасига 27 000 000 сўм асосий қарз, 303 750 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 15 августдаги 206-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамиятидан 580 500 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар “БББ” давлат муассасасидан 4 120 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов