← Назад
Решение #2838279 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 52 | — | law | |
| онун | 48 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| бандида ИПК | 116 | — | law | |
| ртасида ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21430-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААААнинг
жавобгар ББББББББББ ҳисобидан 75 000 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари У.Аминов, И.Улуғбоев
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Нурматов (ордер асосида)ларнинг
иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, АААААААААА (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) томонидан ББББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) фаолиятида ўтказилган текширишда жавобгар лицензиясиз
фаолият юритаётганлиги аниқланганлиги сабабли даъвогар томонидан унга базавий
ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 75 000 000 сўм жарима солинган.
Жарима ихтиёрий тўламаганлиги боис даъвогар судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 75 000 000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар лицензиясиз фаолият
юритаётганлиги аниқланганлиги учун унга жарима солинганлигини, жарима бугунги
кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида аризага эътироз билдириб, текшириш нотўғри
ўтказилганлигини, ариза асоссиз эканлигини таъкидлаб, аризани қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида
рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи 060-784-303 махсус код асосида даъвогарнинг
2025 йил 17 апрелдаги 69-А-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида 2025 йил
18 апрель куни ўтказилган текширишда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) талаблари бузилиб, жавобгар лицензия олмасдан
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиб
келганлиги аниқланган.
Текшириш якуни бўйича 2025 йил 18 апрелда тузилган текшириш
ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар вакили томонидан эътирозларсиз
имзоланган.
Қонун билан Амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган
фаолият турлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва
ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия берилишида даъвогар ваколатли орган
ҳисобланади.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида фаолият билан лицензиясиз, рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш ҳуқуқбузарлигини содир этганлик учун
юридик шахсларга жарималар солиниши, учинчи қисмида жарималар ваколатли
органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган
тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солиниши, бунда назорат тадбири
давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча
ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар мансабдор шахслари
томонидан имзоланиши назарда тутилган.
Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жарималар миқдорлари
амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф
даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида
белгиланади.
Қонун 4-иловаси I-бўлимининг 44-позициясида “Умра” тадбирларини ташкил
этиш ва ўтказиш бўйича фаолият билан лицензиясиз фаолиятни амалга оширганлик
учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солинишига
сабаб бўлиши назарда тутилган.
Шу боис аризачи томонидан 2025 йил 22 апрелдаги 01-05/2490-сонли қарор
билан жавобгар Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
этганлиги учун унга Қонун 4-иловаси I-бўлимининг 44-позициясида белгиланган
базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 75 000 000 сўм миқдорида жарима
солинган.
Жавобгар даъвогарнинг қайд этилган қарорида назарда тутилган муддатда
жаримани ихтиёрий тўламаган.
Жавобгар Қонун талабларини бузганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда
тўламаганлиги даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, иш
ҳужжатларидаги бўйруқ, текшириш дастури, тилхат, далолатнома, фото-суратлар,
қарор ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд аризани асосли
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд
мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 270-сонли қарорининг 15-бандида ИПКнинг 116-моддасига
мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
харажатлар суд харажатлари таркибига кириши ва фақат ишни кўриш натижалари
бўйича ундирилиши лозимлиги, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмига асосан тақсимланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 75 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари ундиришни
лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААААА фойдасига
75 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
1 500 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров