← Назад
Решение #2838285 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6379-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг «Z MIN BREWERY”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида
жавобгар
«DI R
222”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
102 157 435 сўм асосий қарз, 51 078 717 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича кўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
«Z MIN BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси шаклидаги қўшма корхона (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«DI R 222” масъулияти чекланган жамиятидан 102 157 435 сўм асосий қарз,
51 078 717 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим қилиб қарздорлик тўлаб берилмаганлигини
маълум қилиб, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда — ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд
даъвогар
вакилининг
олдинги
суд
мажлисида
берган
тушунтиришларини инобатга олиб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртасида
2025 йил 9 январда тузилган В60-24-сонли шартномадан келиб чиққан.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар шартномада белгиланган
маҳсулотни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган товарни
қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
ҳисоб-фактураларга асосан маҳсулотлар етказиб берилган ва маҳсулотлар
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Шундай бўлсада, жавобгар олинган мажбурият лозим даражада
бажарилмаганлиги
натижасида
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
102 157 435 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 102 157 435 сўм асосий қарз ва 51 078 717 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар томонидан етказилган маҳсулотни қабул қилиб
олганлиги ишга тақдим қилинган ҳисоб-фактуралардан ўз тасдиғини топди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони асосий қарзни ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага
асосан даъвогар жавобгардан 51 078 717 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандида жавобгарлик
белгиланган. Ундирилиши сўралган пеня суммаси ҳисоб-китоблар билан
асослантирилган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня
ундириш талабини асосли деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шу боис суд, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб,
талаб қилинган пеня суммасини мажбуриятларни бузганлик оқибатларига
номутаносиб деб топиб ҳамда тарафлар мулкий аҳволини инобатга олиб, даъво
талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини 10 000 000 сўмгача камайтирган
ҳолда қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатларини ҳамда олдинги суд
мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли
ВКА
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 326, 333-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118,
128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «DI R 222” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Z MIN
BREWERY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси
шаклидаги қўшма корхона фойдасига 102 157 435 сўм асосий қарз, 10 000 000
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «DI R 222” масъулияти чекланган жамиятидан:
Республика бюджетига 3 064 723,04сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судига 103 000 сўм ВКА харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция
шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов