Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7917 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 739a7cc6-5f8b-490f-b918-ef3b5ba1e909 Claim ID PDF Hash 6b39f41eafb9a4f9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7917-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 4 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Ввв” хорижий корхонасининг жавобгар “Ааа” фермер хўжалигидан 4 340 000 сўм қарз ва 1 336 720 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Ввв” хорижий корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ааа” фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 4 340 000 сўм қарз ва 1 336 720 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 5 июнда 25/12-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситаларини етказиб бериш, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандига асосан жавобгар шартнома асосида олинадиган маҳсулотлар қийматини спецификацияларга мувофиқ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 3 июлдаги 1083-сонли ҳисобварақфактурага асосан 4 340 000 сўм миқдордаги маҳсулотлар етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни амалга оширмаган. Жавобгар томонидан 4 340 000 сўм тўланмаганлиги натижасида ушбу қарздорлик юзага келган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвонинг 4 340 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.3-бандига асосан жавобгардан 1 336 720 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 200 508 сўм пеняни ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 4 340 000 сўм асосий қарз, 200 508 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Ввв” хорижий корхонаси фойдасига жавобгар “Ааа” фермер хўжалигидан 4 340 000 сўм асосий қарз, 200 508 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ааа” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов