← Назад
Решение #2838289 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 4 декабрь
4-1505-2501/9524-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Ҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “A w r
r j ts”
масуълияти
чекланган
жамияти
тугатиш
бошқарувчиси
Ғ.Қодировнинг жавобгар — " ERFE T DOORS WINDOW GROU "
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100 150 000 сўм маблағни ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлардан жавобгар раҳбари А.Марипов
(хайдовчилик гувохномаси асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“A w r r j ts” масуълияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
Ғ.Қодиров (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар " ERFE T DOORS WINDOW GROU " масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) 100 150 000
сўм маблағни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи
ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмида Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни даъвогар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
даъво аризани қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво аризасига эътироз билдириб,
судга қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, суддан даъво аризани рад қилишни
сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун муҳим аҳамиятга эга
бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, тарафларнинг баёнотларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 17 сентябрь кунидаги 4-1001-2401/59770-сонли иқтисодий
иш бўйича ҳал қилув қарорига асосан даъвогар банкрот деб топилиб, унга
нисбатан тугатишга доир иш жорий қилинган.
Тугатиш тартиб таомилини амалга ошириш жараёнида, даъвогар ҳамда
“ISTIQLOL AKFA ESHIK RO LARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига
(кейинчалик ўз корпоратив номини " ERFE T DOORS WINDOW GROU "
масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирган) ҳисобига 2021 йил 27 сентябрь
ойидаги шартномага асосан алюминнвий профил учун 100 150 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар томонидан эса пул маблағи
ҳисобига маҳсулотларини етказиб берилмаганлиги маълум бўлган, жавобгарга
қарздорликни бартараф этиш ҳақида талабнома юборилган, бироқ жавобгар
томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тугатиш бошқарувчиси судга даъвогар сифатида даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 100 150 000 сўмлик қарздорликни
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида
вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор томонидан жавобгар ҳисоб
рақамига алюминнвий профил маҳсулотлари олиш учун жами 100 150 000 сўм
пул маблағлари ўтказиб берилган.
Даъвогар ҳамда “ISTIQLOL AKFA ESHIK RO LARI” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тасдиқланган 2021 йил 30 сентябрь кунги
ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгар томонидан даъвогарга белгиланган
тартибда кўрсатилган маҳсулотлари етказиб берилган.
Қайд этилганларга асосан, суд жавобгар томонидан қурилиш маҳсулотлари
маҳсулотлари етказиб берилганлиги ҳолати тақдим этилган ҳужжатларга
асосан, ўз тасдиғини топганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
100 150 000 сўм ундириш тўғрисидаги талабини асоссиз деб топиб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган.
Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантириш рад
этилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини
қаноатлантириш рад этилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
даъвогардан ундиришни лозим топди.
Баён
қилинганларга
асосланган
ҳолда
суд,
даъво
аризани
қаноатлантиришдан рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажати зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар ҳисобидан
республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 2 003 000 сўм давлат божи ва
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 333-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “A w r r j ts” масуълияти чекланган жамияти томонидан
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдиришни
Даъвогар “X zr t-Till ” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 2 003 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “A w r r j ts” масуълияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев