Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2401/1357 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение CLUSTER KHILOL Ответчик / Подсудимый XO’J H YRON SH
Source ID ffd0e889-3459-409f-bde8-0b49b63e7924 Claim ID PDF Hash 0156ab233c2674cf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 332-моддаси нинг 332 law
тисодий процессуал кодекси 327-моддаси тисодий процессуал кодекси 327 code_article
ИПК 333-моддаси ИПК 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2401/1357-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақида) Касби тумани 2025 йил 2 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, М.Муҳаммадиевнинг котибалигида, аризачи YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICHнинг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини ўз биносида, аризачи А.Абдираемов иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICH судга ариза билан мурожаат қилиб, суднинг 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиб бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICH “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги раҳбари бўлмаганлигини, шу фермер хўжалигини солиқ ҳисоботи топшириш жараёнида электрон рақамли имзосидан фойдаланилганлиги сабабли st t.uz сайтида юридик шахсларнинг маълумотида раҳбар сифатида исми фамилияси шаклланиб қолганлигини, “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги раҳбари аслида Ачилов Отажон Нашванович эканлигини маълум қилиб, бу ҳақда Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси, Миришкор туман Адлия бўлимини маълумотномасини судга тақдим қилиб, ариза талабини қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб бекор қилишни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар “CLUSTER KHILOL” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК) нинг 332-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатда суд, ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, “CLUSTER KHILOL” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги ҳисобидан 175 623 017 сўм асосий қарз, 46 465 625 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 24 июндаги 4-1805-2401/1357-сонли ҳал қилув қарорига асосан “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги ҳисобидан “CLUSTER KHILOL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 175 623 017 сўм асосий қарз, 46 465 625 сўм пеня ҳамда 34 000 сўм почта харажати ундирилган. “CLUSTER KHILOL” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, ундирувни “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги раҳбари YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICHнинг мол-мулкига қаратишни сўраган. Суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги ажримига асосан суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилиб, суд ҳужжати бўйича ундирув “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги раҳбари YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICHнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратилган. Ушбу ажрим қабул қилинишига юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар базаси (r gistr.st t.uz)дан олинган маълумотномада “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги раҳбар сифатида YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICH кўрсатилганлиги асос бўлган. Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси, Касби туман Адлия бўлимининг тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш ҳақидаги 31-сонли реестирида “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги ягона таъсисчиси ва раҳбари Ачилов Отажон Нашванович эканлиги кўрсатилган. “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги ягона таъсисчиси ва раҳбари Ачилов Отажон Нашванович эканлигини тасдиқловчи ҳужжат судга тақдим қилинмаган, суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими қабул қилинган вақтда бундай маълумот судга маълум бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 327-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин ҳам бўлмаган, иш учун аҳамиятли ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 4-бандида янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, суд аризани асосли деб ҳисоблайди ва суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни лозим топади. ИПК 333-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд 2 ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда кўради. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 325, 332-333-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М К И Л Д И : Аризачи YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICHнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин ва суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги 4-18052401/1357-сонли суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш, суд ҳужжати бўйича 175 623 017 сўм асосий қарз, 46 465 625 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати ундиришни “XO’J H YRON SH’ LI” фермер хўжалиги раҳбари YUSUPOV K L NUSR TILL YEVICHнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ажрими янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинсин. Иш умумий тартибда кўриб чиқилсин ва ишни кўриб чиқиш 2025 йил 2 декабрь куни соат 15:10 га тайинлансин. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисиниг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилсин. Мазкур ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья А.Усманов 3