← Назад
Решение #2838300 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 203-4 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21858-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 04 декабрь
Фарғона
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Жамолиддинов,
даъвогар ААААААААААААнинг жавобгар ББББББББББББ фермер хўжалигидан 901 500
сўм компенсация ва 214 557 сўм пеня тўловларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АААААААААААА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ББББББББББББ фермер хўжалигидан 901 500 сўм компенсация ва 214 557 сўм пеня
тўловларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан судга даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича,
АААААААААААА ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари ижроси ўрганилган.
Ўрганишда
жавобгар
ББББББББББББ
фермер
хўжалиги
атроф-муҳитни
ифлослантирганлиги, чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 2024 йил 4-чораги учун
тўланиши лозим бўлган тўловларнинг 901 500 сўм қисмини тўламасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги
820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига мувофиқ, атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
2
тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан
ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги
202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси билан
тасдиқланган
“Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ 25-бандида Компенсация тўловчи субъектлари
фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация
тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь
йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу
Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилиши, 30-бандида эса Маблағлар ўз
вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация
тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган.
Жавобгар тўланиши лозим бўлган 901 500 сўм компенсация тўловларини ўз вақтида
тўламасдан 2025 йил 2 октябрь ҳолатига 238 кунга кечиктирган ҳолда 214 557 сўм пеня
қарздорлигига ҳам йўл қўйган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 901 500 сўм ҳисобланган
компенсация тўловлари, 214 557 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 901 500 сўм ҳисобланган компенсация тўловлари, 214 557 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган 412 000 сўм
давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АААААААААААА фойдасига жавобгар ББББББББББББ фермер хўжалиги
ҳисобидан 901 500 сўм компенсация тўловлари, 214 557 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ББББББББББББ фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов