← Назад
Решение #2838306 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9155-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳар
2025 йил 04 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида
жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Акрамов (ишончнома
ва буйруқ асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(матнда “палата” деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар *** 97.717.038 сўм асосий қарз ва 44.903.641 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида қайд этилган асосларни такрорлаб, судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам
қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар фермер хўжалиги ва палата, суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда “ИПК”
деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларини қўллаб, суд ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2018 йил
05 ноябрда 18/03-04-156-сонли ҳамда 2022 йил 17 апрелда 20/03-04-307 сонли
лизинг шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгар фермер хўжалигига
“ ri n-630 ” русумли ҳамда “ТТЗ-811” русумли тракторлар (қишлоқ хўжалиги
техникаси)ни лизингга бериш, жавобгар эса лизинг объекти учун белгиланган
муддатда ва миқдорда фоизлар ва асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, лизинг объектини белгиланган
тартибда жавобгарга топширган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан лизинг тўловлари жадвалида белгиланган миқдорда ва
муддатларда тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган.
Натижада жавобгар фермер хўжалигининг даъвогар олдида лизинг
тўловларидан 97.717.038 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаш ҳақида 03.07.2025 йилда юборган талабнома хати
2
жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгарлардан
қарздорликни банк ҳисобварақларидан сўзсиз тартибда ундириш ҳақидаги тўлов
талабномалари ижроси таъминланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 97.717.038 сўм лизинг тўловларидан
қарздорлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганидан сўнг жавобгар томонидан лизинг тўловидан ҳосил бўлган асосий
қарзни умуман амалга оширилмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этди.
Суд, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномани инобатга
олиб, даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Даъвогар шунингдек шартномага аосан жавобгардан 44.903.641 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3-бандига кўра,
лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи (жавобгар) тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган (умумий) тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Пеня суммаси тўғри ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
3
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги, даъвогар томонидан ўз вақтида
қарздорликни ундириш чораси кўрилмаганлиги ва тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг
пеня ундириш талабини қисман, яъни 10.000.000 сўмга қаноатлантиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини ҳамда республика бюджетига 2.852.413,58 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128-129, 170,
176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар *** фойдасига жавобгар ***дан 97.717.038 сўм асосий қарз ва
10.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 2.852.413,58 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Раҳматова