Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20713 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5eba7847-c89d-41e4-847b-2e6a47b05339 Claim ID PDF Hash 3207475506e2d60e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20713-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 04 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Мўминов (ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ААААААААА» фермер хўжалигидан 567 500 110,8 сўм асосий қарз, 234 545 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААААА» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 567 500 110,8 сўм асосий қарз, 234 545 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан суд кунига қадар даъво аризасида кўрсатилган асосий қарз ва пеня суммалари тўланмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакиллар иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2024 йилдаги 622-сонли қарорига ва Уруғчиликни ривожлантириш марказининг 08.01.2025 йилдаги 8-сонли буйруғига асосан « GʼDOD EST SEEDS» масъулияти чекланган жамияти «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятига бирлаштирилиб, «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти 11.07.2025 йилда қайта рўйхатдан ўтказилган. « GʼDOD EST SEEDS» масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) билан «ААААААААА» фермер хўжалиги (Сотиб олувчи) ўртасида 10.09.2024 йилдаги 290-сонли, 334-сонли, 372-сонли, 384-сонли ва 30.09.2024 йилдаги 424сонли шартномалар тузилиб, Сотувчи томонидан Сотиб олувчига жами 567 500 110,8 сўмлик буғдой маҳсулотлари етказиб берилган. Ушбу шартномаларга асосан даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти томонидан «ААААААААА» фермер хўжалигига етказиб 2 берилган буғдой маҳсулотлари тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ишонч қоғозлари, счёт фактура ва юк хатлари билан тасдиқланади. Жавобгар ушбу маҳсулотни қабул қилиб олган бўлсада, тўловларни амалга оширмаган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААААА» фермер хўжалигидан 567 500 110,8 сўм асосий қарз, 234 545 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгар «ААААААААА» фермер хўжалигига қарздорликни бартараф этиш юзасидан қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд мажлисида даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари ва ишдаги тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги 567 500 110,8 сўм асосий қарздорлиги тўланмаган. Шу боис даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 4.3-бандига асосан жавобгардан 234 545 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисобкитоби даъво аризасида кўрсатилган. Шартноманинг 4.3-бандида тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлашлиги кўрсатилган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 234 545 000 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. 3 Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 36 000 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим бўлади. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 567 500 110,8 сўм асосий қарз, 36 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 16 040 902,22 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «ААААААААА» фермер хўжалиги ҳисобидан 567 500 110,8 сўм асосий қарз, 36 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «ААААААААА» фермер хўжалиги ҳисобидан 16 040 902,22 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов