Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8979 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7c4b7d61-6df1-476a-abab-549733eca4ec Claim ID PDF Hash 48f694f1f5e850ee... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8979-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 4 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** манфаатида жавобгарлар **** масъулияти чекланган жамияти ва **** масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда кредит қарзини ундириш ва ундирувни жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгарлар вакили М.Кадиров (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар **** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар **** масъулияти чекланган жамияти ва **** масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 7.500.000.000 сўм кредит асосий қарздорлиги, шундан 261.904.760 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 348.354.308 сўм фоиз тўловлари, шундан 325.610.568 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 24.495.053 сўм пеня, жами 7.872.849.361 сўм қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига тегишли Бухоро шаҳри, Т.Фароғий кўчаси 588-сонли уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарлар вакили мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, жавобгарлар даъво талабидаги муддати ўтган кредит қарз қисмини 2026 йил 1 март кунига қадар тўлаш мажбуриятини олганлигини, қолган муддати ўтмаган кредит қарзини кредит шартномасининг тўлов жадвалига асосан тўлаб беришга келишилганлигини маълум қилиб ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакиллари иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва жавобгарлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 2 декабрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган. Медиатив келишув шартларига кўра, жавобгарлар даъвогарга даъво талабидаги кредит қарзидан 261.904.760 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 325.610.568 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 24.495.053 сўм пеня суммасини 2026 йил 1 март кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган, қолган 7.500.000.000 сўм кредит асосий қарздорлиги ва унга ҳисобланадиган фоизларни кредит шартномасининг тўлов жадвалига асосан тўлаб бериш мажбуриятини олган, даъвогар эса даъвонинг кредит қарзини ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш талаби қисмидан воз кечган. Бинобарин, суд мажлиси кунига қадар жавобгарлар томонидан даъво талабидаги кредит қарздорлиги ва пеня суммаси тўлиқ тўланмаган, яъни низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Юлдашев 2