Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10869 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ee28c94f-3c44-4b4a-8000-541267b3e2bb Claim ID PDF Hash ef3ef48f831a46f3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****- сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар **** фермер хўжалиги хисобидан 12 863 792 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 25 ноябрдаги 01/02-380-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 863 792 сўм кўрсатилган техника хизматидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 15 май куни “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан” 165-сонли шартнома (кейинги ўринларда матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартнома 1-бандига кўра “Бажарувчи” “Буюртмачи” нинг буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)ни, “Буюртмачи” эса, ушбу хизмат (иш)ларни, қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича хақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан ўзига қарашли қишлоқ хўжалиги техникасида механизация хизматларини бажарганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 12 863 792 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 23 апрель ва 2025 йил 16 майда ушбу қарздорликни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, хисобварақ-фактура,солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 863 792 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 863 792 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****