Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2501/1900 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fd404ca5-e5b7-4158-860a-a2b80333c8da Claim ID PDF Hash 6a403d425d07ffae... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 118-моддаси нинг 118 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
амда ФКнинг 327-моддаси амда ФК 327 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
даъвогар шартнома ва ФКнинг 327-моддаси даъвогар шартнома ва ФК 327 law
ловини ундиришда ИПКнинг 118-моддаси ловини ундиришда ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Биринчи инстанция суди ИПКнинг 118-моддаси Биринчи инстанция суди ИПК 118 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/1900-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Бузурходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабаевнинг раислигида, судьялар С.Умаралиев ва Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, “S s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, “Vir f t r ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 172 000 000 сўм асосий қарз, 51 600 000 сўм фоиз, 12 648 333 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июль кунги ҳал қилув қарорига нисбатан “Vir f t r ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда, Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : “S s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Vir f t r ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 172 000 000 сўм асосий қарз, 51 600 000 сўм фоиз, 12 648 333 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан “S s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 172 000 000 сўм асосий қарз, 51 600 000 сўм фоиз, 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 4 472 000 сўм давлат божи ундирилган. “S s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2252 967 сўм давлат божи ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда биринчи инстанция суди жамиятдан асосий қарз, фоиз, почта харажати ва давлат божи ундиришни белгилаганлиги, ундирувни суднинг жамиятдан давлат божи ундириш қисмидан норози эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасида суд харажатларини тақсимлаш масаласи белгиланганлиги, жамиятдан 4 472 000 сўм давлат божи ундирилишидан норози эканлигини важи баён этилиб, суднинг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорини давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраган. Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза тақдим этган. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Кассация инстанция суди судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция суднинг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги 4-1705-2402/1686-сонли ҳал қилув қарорига асосан “S s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда жамият деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топилган ва жамиятга нисбатан тугатишга оид иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси суд бошқарувчиси этиб Б.Саттибоев тайинланган. Даъвогар жамиятни тугатиш ишларини олиб боришда унинг фоалияти таҳлил этилганда жамият ва жавобгар ўртасида 2022 йил 23 декабрь кунги 2 000 000 000 сўм миқдорида пул маблағларини 24 ой муддатгача бўлган даврда 15 фоиз устама тўлаш шарти билан S -МЁ 2023/3/1-сонли қарз шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан жамият жавобгарга 2023 йил январь ойидан сентябрь ойига қадарли жами 188 000 000 сўм пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, шундан 172 000 000 сўм қарздорликни қайтариш муддати келганлиги, бироқ молиявий ёрдам пуллари қайтариб берилмаганлиги аниқланган. Даъвогар вакили 2025 йил 21 майдаги 05-04/452-сонли талабномасини почта алоқа хизмати орқали 2025 йил 22 май куни жавобгарга юборган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар жавобгардан муддати келган қарздорлик, шартнома асосида тўланиши лозим бўлган фоиз тўлови ҳамда банк фоизларини ундириш юзасидан даъво аризасини судга тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 735-моддасига биноан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шунингдек, даъвогар молиявий ёрдам маблағи учун шартноманинг 1.2-бандига асосан 51 600 000 сўм фоиз ҳамда ФКнинг 327-моддасига асосан 12 648 333 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъво талабининг 51 600 000 сўм шартномада келишилган фоиз тўловларини ундириш, 12 648 333 сўм банк фоизини ундиришни рад этиш ҳақида асосли тўҳтамга келган. ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. Зеро, даъвогар шартнома ва ФКнинг 327-моддаси асосида фоизлар талаб этган бўлсада, бироқ даъвогар бир мазмундаги икки хил фоиз ундириш талабини билдириб хатоликка йўл қўйган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарни даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида, яъни 172 000 000 сўм асосий қарз ва 51 600 000 сўм шартноманинг 1.2-бандида келишилган фоиз тўловини ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқиш якуни бўйича тарафлардан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришда ИПКнинг 118-моддаси қайд этилган қонун нормасини тўғри қўллаган ҳолда талаб қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлардан давлат божи ундирилган. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг асосий қарз ва шартномага асосан талаб этилган фоиз тўловлари асосли эканлиги сабабли қаноатлантирилган 223 600 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 4 472 000 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига, қаноатлантиришни рад этилган 12 648 333 сўм даъво талабининг 2 фоизи, яъни 252 967 сўм давлат божи тўловини даъвогардан ундириш ҳақида асосли тўҳтамга келган. Биринчи инстанция суди ИПКнинг 118-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Пленум қарорида берилган тушунтиришлар асосида суд харажатларини тақсимлаш масласини тўғри ҳал этган. ИПКнинг 301-моддасига биноан, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти важлари асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар томонидан ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилиш ҳақида кассация шикояти берилганлиги сабабли шикоят бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Vir f t r ” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган кассация шикояти қаноатлантирилмасин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июль кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати “Vir f t r ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин. Раислик этувчи: Т. Атабаев ҳайъат аъзолари: С. Умаралиев Ш. Абдухаликов