← Назад
Решение #2838335 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 138 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/11151-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 3 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар АА жавобгар ББ ҳисобидан 62 520 000 сўм асосий қарз, 31 260 000
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили М.Шукуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Д.Арсланов (ишончнома асосида)нинг иштирокисиз, суд биносида уяли
алоқа воситаси орқали видеоконференцалоқа тарзидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) дан 62 520 000 сўм асосий қарз, 31 260 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар
вакили
суд
мажлисида
даъвони
қўллаб,
уни
қаноатлантиришни, жавобгарнинг пеняни тўламаслигига қаршилиги
йўқлигини, суд ҳаражатларини тўлаб беришлигини сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар билан маҳсулот етказиб
бериш бўйича хақиқатдан ҳам шартнома тузилганлигини, маҳсулотларни
етказиб берилганлигини, бироқ етказиб берилганлиги тўғрисида бирор-бир
ҳужжат мавжуд эмасслигини, қарздорликни тўлашга эътирозлари йўқлигини,
лекин пеняни тўлай олмаслигини, молиявий ва бошқа холатлардан келиб
чиқиб, уни рад қилишни сўради.
Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини эшиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
20 сентябрда С-151-сонли ва 2023 йил 24 октябрда С-194-сонли маҳсулот
етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра
жавобгар даъвогарга маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олган,
даъвогар эса жавобгарга етказиб берилган маҳсулот хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб,
жавобгарга махсулотлар учун жаъми 62 520 000 сўм тўлаб берилган бўлсада,
жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги натижасида
62 520 000 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида
судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг
ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор
шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Юқоридаги 62 520 000 сўм қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, тўлов ҳужжатлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини
топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига, тўлов ҳужжатларига асосан даъвогарнинг
жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир.
Шунга кўра, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 31 260 000 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
2
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда жавобгар ва даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 1 875 600 сўм
давлат божини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатларини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 74, 118, 168, 170 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АА фойдасига жавобгар ББдан 62 520 000 сўм асосий қарз,
тўланган 1 875 600 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
ББдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм ВКА ҳаражатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан сўнг олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
3
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4