Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6552 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси Ответчик / Подсудимый UNIVERS L OUTPUT
Source ID f4a2a914-94ef-47c2-92ec-f23b84885603 Claim ID PDF Hash bb3ef34ab56d2980... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6552-сонли иш Судья Х.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов, даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар “UNIVERS L OUTPUT” масъулияти чекланган жамиятидан 3 695 725 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 1 847 862 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “UNIVERS L OUTPUT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 695 725 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 1 847 862 сўм пеняни ундиришни сўраган. Иш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича низо даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 4 октябрдаги “Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олиш” тўғрисидаги 5-сонли ижара шартномасидан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга кичик саноат зонаси ҳудудидан ер участкасини ижарага бериши, жавобгар эса шартномада белгиланган миқдорда хар чоракда ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини оқибатида 2024 йил I чорак учун 466 899 сўм, II чорак учун 469 146 сўм, III чорак учун 469 146 сўм, IV чорак учун 469 146 сўм, 2025 йил I чорак учун 607 130 сўм, II чорак учун 607 130 сўм ва III чорак учун 607 130 сўм жами 3 695 725 сўм ижара ҳақи тўловидан қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 3 695 725 сўм ижара қарздорлигини ундиришни сўраган. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъвогарнинг даъво талаби ишга тақдим қилинган иш ҳужжатларидан ўз исботини топди. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан 3 695 725 сўм ижара қарздорликни ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 1 847 862 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида ижара тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли эканлигини ҳамда пеня даъвогар томонидан тўғри ҳисобланганлигини ҳисобга олиб, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 1 847 862 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси 1 5 кодексининг 203 -203 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Иқтисодий процессуал Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “UNIVERS L OUTPUT” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси фойдасига 3 695 725 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 1 847 862 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “UNIVERS L OUTPUT” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.‬ Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Абдураимов