Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/18254 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fe099883-9aac-43aa-a72f-7964aca16af1 Claim ID PDF Hash 164073138a8096e3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онун 16-моддаси онун 16 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-----------------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - ------------- МЧЖнинг жавобгар - ------------- бошқа гуруҳларга киритилмаган тижоратчи ташкилотдан 16011640 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият раҳбари М.Таджибаев), Наманган вилоят қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси вакили – мутахассис С.Мирзахолов(ишончнома асосида)лар иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ------------ бошқа гуруҳларга киритилмаган тижоратчи ташкилот(бундан буён матнда – жавобгар)дан кўрсатилган хизмат учун 16011640 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгардан вакил иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси вакили суд мажлисида умумий йиғилиш қарорига асосан 1 м2 учун 500 сўмдан ҳисобланиши лозимлиги, ушбу ҳолатда жавобгар томонидан жами 429.36 м2 учун 18 ойга 3864240 сўм бадал тўланаши лозимлигини маълум қилди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган далилларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган шаҳар ҳокимлигининг кўп қаватли уй-жойларни танлов асосида бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисидаги танлиб олиш бўйича шаҳар комиссияси 2023 йил 13 мартдаги умумий йиғилишида Бобуршоҳ МФЙдаги кўп квартирали уйларни бошқарувчи “Бобуршоҳ коммунал бошқарувчи” МЧЖга бириктириш ҳақида қарор қабул қилган. “Бобуршоҳ коммунал бошқарувчи” МЧЖ ҳуқуқий ворисликка йўл қўйиб, ------------- МЧЖ сифатида 2024 йил 7 августда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 28 июлда 18-сонли жавобгарга тегишли бўлган Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 3-уйда жойлашган умумий майдони 141.60 м2, Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 3-уй, 46-нотурар жойда жойлашган умумий майдони 287.76 м2 бўлган нотурар жойларга 1 м2 учун 2100 сўмдан ойлик тўлови 297360 сўм ва 604296 сўм, жами 901656 сўмни ташкил этадиган хизмат кўрсатиш шартномасини юборган. Жавобгар томонидан мазкур шартнома имзоланмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 3-уйда жойлашган умумий майдони 141.60 м2, Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 3-уй, 46нотурар жойда жойлашган умумий майдони 287.76 м2 бўлган нотурар жойларга 18 ой учун жами 16011640 сўм мажбурий бадал пули ҳисобланган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 23 июлда 27/114-сонли алоқа хатлари юбориб, унга кўра жами 16011640 сўм мажбурий бадал пули ҳисобланганлигини ва қарздорлик тўлаш чоралари кўришни маълум қилган. ФКнинг 236–моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган даъвогарнинг навбатдан ташқари 2023 йил 7 апрелда ўтказган 11-сонли йиғилиш баёнининг 4бандига асосан ҳар бир хонадонга СДХ суммасини 1 м2 учун 500 сўмдан этиб белгиланганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг судга тақдим қилинган маълумотномасида бадал умумий йиғилиш қарорига асосан 1 м2 учун 500 сўмдан ҳисобланиши лозимлиги, ушбу ҳолатда жавобгар томонидан жами 429.36 м2 учун 18 ойга 3864240 сўм бадал тўланиши лозимлигини маълум қилинган. “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун) 8-моддасининг биринчи қисмида, кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий молмулкни лозим даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олиши; иккинчи қисмида, кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланиши назарда тутилган. Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида, жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шартлиги; бешинчи қисмида, жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида, пул шаклида тўлаши шартлиги; олтинчи қисмида, умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 3 январдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари”нинг 10-банди иккинчи хатбошисида, умумий молмулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати минимал рўйхатни ҳисобга олган ҳолда, бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг “Кўп квартирали уйларда умумий молмулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 12 мартдаги 01/2-4сон буйруғининг иловаси ҳисобланган “Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 7-бандида, кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори ҳар икки йилда бир марта белгиланиши назарда тутилган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга мувофиқ, суднинг ҳисоб-китобларига биноан жавобгарга тегишли Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 3-уй ҳамда Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 3-уй, 46нотурар жой бино-иншоотларнинг умумий майдони 429.36 м2 эканлиги ҳамда Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ даъвогарнинг навбатдан ташқари 2023 йил 7 апрелда ўтказган 4-сонли йиғилиш баёнининг 5-бандига асосан ҳар бир хонадонга СДХ (бадал) суммасини 1 м2 учун 500 сўмдан этиб белгиланганлигидан келиб чиқиб, 18 ой учун жами 3864240 сўм (429.36 м2х500=214680 сўм ҳар ой учун х 18 ойга=3864240 сўм) эканлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3864240 сўмни ундиришни лозим топди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда давлат божи суммаси даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда(412000 сўм) ундирилишини инобатга олган ҳолда, даъвонинг қаноатлантирилган асосли қисми бўйича жавобгардан 99431.84 сўм, асоссиз қисми бўйича даъвогардан 312568.16 сўм давлат божини бюджетга ундириш ҳамда 41200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ------------МЧЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ------------- бошқа гуруҳларга киритилмаган тижоратчи ташкилот ҳисобидан: - даъвогар ------------- МЧЖ фойдасига 3864240 сўм қарздорлик ҳамда 41200 сўм почта ҳаражати; - бюджетга 99431.84 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ҳисобидан бюджетга 312568.16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов