Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2504/3576 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Музработ тумани
Source ID 29fe6a45-9303-48c9-867a-081bce4894a1 Claim ID PDF Hash 20d6f68b3562624a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 116-моддаси нинг 116 law
нинг 22-моддаси нинг 22 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
исмини ФКнинг 116-моддаси исмини ФК 116 law
ни асослаш учун ФКнинг 116-моддаси ни асослаш учун ФК 116 law
шикоятдаги ЕК 22-моддаси шикоятдаги ЕК 22 law
ФКнинг 85-моддаси ФКнинг 85 law
олатда ЕК 22-моддаси олатда ЕК 22 law
ИПКнинг 3248-моддаси ИПКнинг 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 18 487 символов
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья **** Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Термиз шаҳри 2025 йил 3 декабрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, “****” масъулияти чекланган жамияти ваикллари – **** (2025 йил 20 майдаги 20/05-03-сонли ишончнома ва 2025 йил 25 мартдаги 226-сонли ордер асосида) ва **** (2025 йил 16 июндаги 16/06-1-сонли ишончнома асосида), “****” масъулияти чекланган жамиятининг вакили – **** (раҳбари), “****” акциядорлик тижорат банки вакиллари – **** ва **** (2025 йил 9 июлдаги 01-08/1654 ҳамда 01-08/1655-сонли ишончномалар асосида), Давлат **** палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакили – **** (2025 йил 24 ноябрдаги 01-04/2742-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ишга иккинчи жавобгар сифатида “****” масъулияти чекланган жамиятини, “****” акциядорлик тижорат банкини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ва Давлат **** палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Жарқўрғон туман филиалидан мутахассис жалб этган ҳолда, “****” масъулияти чекланган жамиятининг “****” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2024 йил 7 мартдаги 56 /-01сонли олди-сотди шартномасининг умумий майдони 31 400 кв.м., қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 26 187 600 000 сўм бўлган ер участкасини сотиш қисмини ҳамда 56 /-02-сонли олди-сотди шартномасининг умумий майдони 36 400 кв.м., қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 18 200 000 000 сўм бўлган ер участкасини сотиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “G n r us S uth” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят асосида ишни, Сурхондарё вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки сотиб олувчи деб юритилади) ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда матнда жавобгар ёки сотувчи деб юритилади) ўртасида “****” 2 масъулияти чекланган жамияти иштирокида, 2024 йил 7 мартда 56 /-01-сонли ва 56 /-02-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Мазкур шартномаларга асосан жавобгар Музработ тумани, “Сархад” ҚФЙ, “****” МФЙда жойлашган “Саноат ишлаб чиқариш” бино-иншоатлари, “Шоли оқлаш, ем цехлари ҳамда омборхона” бино-иншоатлари ва буғдойни қайта ишлаш ун тегирмонларини даъвогарга сотган. Даъвогар ушбу шартномалар асосида мол-мулкни топшириш қабул-қилиш далолатномалари ва тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларда ернинг нархи алоҳида 18 200 000 000 сўм ҳамда 26 187 600 000 сўм қилиб белгиланганлигидан келиб чиқиб, шартномаларнинг ерга нисбатан нарх қўйиб сотиш қисмини сотувчида ерга нисбатан мулк ҳуқуқи бўлмаганлиги, унда фақат ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи борлиги асоси билан, шартномаларнинг ер участкасини сотиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг ажрими билан ишга иккинчи жавобгар сифатида “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “****” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва Давлат **** палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда **** органи деб юритилади) Жарқўрғон филиалидан мутахассис жалб этилган. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 16 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда олди-сотди шартномасининг 1.4-бандида мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасига ҳавола мавжуд бўлиб, ушбу далолатнома шартноманинг ажралмас қисми экани аниқ кўрсатилганлиги, далолатномада мулкнинг нархи белгиланган бўлиб, бу ҳақда даъво аризада битимнинг бир қисми ҳақиқий эмаслиги (ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги)ни асослаш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 116-моддасига ҳавола қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади)нинг 22-моддаси учинчи қисми биринчи инстанция суди томонидан нотўғри талқин қилинганлиги, чунки ушбу нормада ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳамда унга эгалик қилиш ҳуқуқи янги мулкдорга автоматик тарзда ўтиши назарда тутилганлиги, бироқ биринчи инстанция суди даъвогар қонунга кўра унга текин ўтиши керак бўлган ер участкаси учун пул тўлаганини эътиборга олмаганлиги, жавобгарнинг ерни далолатномаларда товар сифатида кўрсатиши ва ҳисобварақ-фактураларда акс эттириши, шунингдек товарлар учун тўлов олиши қонунчилик талабларига зид ҳисобланишини кўрсатган. 3 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятни қўллаб-қувватлаб, қуйи инстанция судлари қарорларини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили тафтиш шикояти асоссизлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради Банк вакиллари тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Кадастр органи вакили иш юзасидан қонуний тўхтамга келишни судга ҳавола қилди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган иккинчи жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни иккинчи жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасидаги низо олди-сотди шартномаларидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 7 мартда 56 /-01-сонли ва 56 /-02-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Жавобгар 56 /-01-сонли шартномага асосан Музработ тумани, “Сархад” ҚФЙ, “****” МФЙда жойлашган “Саноат ишлаб чиқариш” бино-иншоатлари ва буғдойни қайта ишлаш ун тегирмонини даъвогарга сотган. Шартномага кўра, ушбу мулкларнинг жами нархи 41 000 000 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, шундан Музработ тумани “Ат-Термизий” МФЙ, **** кўчаси 24А-уйда жойлашган умумий майдони 31 400 кв.м., кадастр рақами № 19:08:04:02:07:0521 бўлган “Саноат ишлаб чиқариш” бино-иншоатлари 36 000 000 000 сўмга, Швецария давлатида “ ul r” компанияси томонидан 1991 йилда ишлаб чиқарилган, бир кунда 100 тонна буғдойни қайта ишлаш ун тегирмони 5 000 000 000 сўмга баҳоланган. Шунингдек, жавобгар 56 /-02-сонли шартномага асосан Музработ тумани, “Сархад” ҚФЙ, “****” МФЙда жойлашган “Шоли оқлаш, ем цехлари ҳамда омборхона” бино-иншоатлари ва буғдойни қайта ишлаш ун тегирмонини даъвогарга сотган. 4 Мазкур шартномага кўра, мулкларнинг харид нархи 50 000 000 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, шундан Музработ тумани “****” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий майдони 36 400 кв.м., кадастр рақами № 19:08:04:02:07:1739 бўлган “Шоли оқлаш, ем цехлари ҳамда омборхона” бино-иншоатлари 35 000 000 000 сўмга, Туркия давлатида “L dm ll” компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган, бир кунда 150 тонна буғдойни қайта ишлаш ун тегирмони 15 000 000 000 сўмга баҳоланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 1.4-бандида, сотиб олувчи сотувчи билан шартномаларнинг ажралмас қисми бўлган мулкнинг ҳолати ва мавжудлигини кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида икки томонлама топширишқабул қилиш далолатномаларини тузиши ҳамда уларга асосан мулкларни қабул қилиб олиши ва далолатнома илова қилиниши белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар 56 /-01-сонли шартнома асосан 2024 йил 30 октябрдаги далолатнома билан 35 хил номланишдаги умумий қиймати 41 000 000 000 сўм бўлган мулкни қабул қилиб олган. Далолатномада 31 400 кв.м. ер майдонининг нархи 26 187 600 000 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Тарафлар ўртасидаги 56 /-02-сонли шартномага асосан 2024 йил 30 октябрдаги далолатнома билан эса 25 хил номланишдаги умумий қиймати 50 000 000 000 сўм бўлган мулкни қабул қилиб олган. Далолатномада 36 400 кв.м. ер майдонининг нархи 18 200 000 000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида мулкларни топшириш-қабул қилиш бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳам расмийлаштирилган. Даъво аризасида даъвогар мулк олди-сотдисига доир ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан сўнг, жавобгарнинг ер майдонига бўлган мулк ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, унда фақатгина ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи борлиги маълум бўлгани асос қилиниб, 56 /-01-сонли шартноманинг умумий майдони 31 400 кв.м., қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 26 187 600 000 сўм бўлган ер участкасини сотиш қисмини ва 56 /-02-сонли шартноманинг умумий майдони 36 400 кв.м., қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 18 200 000 000 сўм бўлган ер участкасини сотиш қисмини ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. ФК 116-моддасининг биринчи қисмида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган. Аниқланишича қисман ҳақиқий эмас деб топилиши сўралган олди-сотди шартномаларида тарафларнинг ер майдонининг нархига оид келишуви, шу жумладан 56 /-01-сонли шартномада 31 400 кв.м.ер майдонини 26 187 600 000 сўмга, 56 /-02-сонли шартномада эса 36 400 кв.м. ер майдонини 18 200 000 000 сўмга сотиш тўғрисидаги қисмларнинг ўзи мавжуд эмас. Шунингдек, ер майдони биринчи шартнома бўйича 26 187 600 000 сўмга, иккинчи шартнома бўйича эса 18 200 000 000 сўмга баҳоланиб сотилмаган. Ер майдонларининг нархи олдисотди шартномаларининг 1.4-бандига асосан тузилган далолатномаларда кўрсатилган. 5 Бироқ, олди-сотди шартномаларининг 1.4-бандида, далолатнома мулкнинг ҳолати ва мавжудлиги кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида тузилиши белгиланган бўлиб, мазкур далолатномаларда ернинг алоҳида қиймати белгиланган ҳолда кўрсатилганлиги қонуний тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлмайди. Шу сабабли, даъво талаблари асоссиз ҳисобланади. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган олди-сотди шартномасининг 1.4-бандида мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасига ҳавола мавжуд бўлиб, ушбу далолатнома шартноманинг ажралмас қисми экани аниқ кўрсатилганлиги, далолатномада мулкнинг нархи белгиланган бўлиб, бу ҳақда даъво аризада битимнинг бир қисми ҳақиқий эмаслиги (ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги)ни асослаш учун ФКнинг 116-моддасига ҳавола қилингани ҳақидаги важларни асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, юқорида таъкидланганидек, далолатнома мулкнинг ҳолати ҳамда мавжудлиги кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида тузилган ҳужжат бўлиб, далолатномада ернинг алоҳида қиймати белгиланган ҳолда кўрсатилганлиги қонунда назарда тутилган тартибда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди. Қолаверса, шартномаларнинг 3.1-бандида мулкларнинг мулкий мажмуа сифатида жами нархи белгиланган бўлиб, далолатномаларда кўрсатилган ер участкалари ҳам мулкий мажмуаларнинг таркибий қисми ҳисобланади ва мазкур ҳолатда ер майдонлари алоҳида баҳоланиб, сотилган ҳисобланмайди. Судлов ҳайъати, шикоятдаги ЕК 22-моддасининг учинчи қисми биринчи инстанция суди томонидан нотўғри талқин қилинганлиги, чунки ушбу нормада ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳамда унга эгалик қилиш ҳуқуқи янги мулкдорга автоматик тарзда ўтиши назарда тутилганлиги, бироқ биринчи инстанция суди даъвогар қонунга кўра унга текин ўтиши керак бўлган ер участкаси учун пул тўлаганини эътиборга олмаганлиги, жавобгарнинг ерни далолатномаларда товар сифатида кўрсатиши ва ҳисобварақ-фактураларда акс эттириши ҳамда ер майдони учун тўлов олиши қонунчилик талабларига зид ҳисобланиши ҳақидаги важга қуйидагиларга кўра қўшилмайди. ЕК 22-моддасининг учинчи қисмига кўра, уй-жой, корхона, бино, иншоот, кўп йиллик дов-дарахтлар ёки бошқа кўчмас мулк банд этган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи ёхуд янги ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш, ижара (ижара шартномасининг амал қилиш муддатига) ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади. 6 Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 1.1-бандларига кўра, шартноманинг предмети умумий майдони 31 400 кв.м., кадастр рақами № 19:08:04:02:07:0521 бўлган “Саноат ишлаб чиқариш” бино-иншоатлари, Швецария давлатида “ ul r” компанияси томонидан 1991 йилда ишлаб чиқарилган, бир кунда 100 тонна буғдойни қайта ишлаш ун тегирмони ҳамда умумий майдони 36 400 кв.м., кадастр рақами № 19:08:04:02:07:1739 бўлган “Шоли оқлаш, ем цехлари ҳамда омборхона” бино-иншоатлари, Туркия давлатида “L dm ll” компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган, бир кунда 150 тонна буғдойни қайта ишлаш ун тегирмони ҳисобланади. ФКнинг 85-моддасига кўра, бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади. Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин. Мулкий комплекс бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради. Бундан кўринадики, шартномаларнинг 3.1, 3.2-бандларига асосан умумий майдони 31 400 кв.м., кадастр рақами № 19:08:04:02:07:0521 бўлган “Саноат ишлаб чиқариш” бино-иншоатлари, Швецария давлатида “ ul r” компанияси томонидан 1991 йилда ишлаб чиқарилган, бир кунда 100 тонна буғдойни қайта ишлаш ун тегирмони ҳамда умумий майдони 36 400 кв.м., кадастр рақами № 19:08:04:02:07:1739 бўлган “Шоли оқлаш, ем цехлари ҳамда омборхона” биноиншоатлари, Туркия давлатида “L dm ll” компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган, бир кунда 150 тонна буғдойни қайта ишлаш ун тегирмони мулкий мажмуа сифатида сотилган. Шунга кўра, мулкий комплекс таркибида бўлган ер участкалари ҳам жавобгарга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган. Шу сабабли, мазкур ҳолатда ЕК 22-моддасининг учинчи қисми биринчи инстанция суди томонидан нотўғри талқин қилинмаган. Баён қилинганларга кўра, тафтиш шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, даъвони қаноатлантиришни рад этган, апелляция инстанцияси суди эса, асосли равишда биринчи инстанцияси суди хулосаси билан келишган. ИПКнинг 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 7 Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, қуйи инстанция судлари қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан тафтиш инстанцияси учун тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари даъвогардан Олий суд депозитига ундирилади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3247, 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “****” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясини 2025 йил 16 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Тафтиш инстанцияси учун тўланган 1 875 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари “G n r us S uth” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****