← Назад
Решение #2838405 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар – **** масъулияти
чекланган жамиятидан 39 889 383,7 сўм молиявий санкция ундириш ҳақидаги
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, аризачи вакили **** (17.03.2025
йил берилган 18-2-16/415-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи ёки Ўзэнергоинспекция деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан Ўзбекистон
Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг
44
ва
49-моддаларига
асосан
39 889 383,7 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 декабрдаги ажрими аризачининг жавобгардан
қўлланилган 39 889 383,7 сўм молиявий санкция ундириш тўғрисида ариза
предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризада баён этилган важларни қўллабқувватлаб, жавобгардан қўлланилган 39 889 383,7 сўм молиявий санкция ва суд
харажатларини ундиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзэнергоинспекция” **** вилоят
ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг 2025 йил
18 сентябрдаги 315-сон буйруғига асосан, жавобгар муассасада ёқилғи энергия
ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш
2
ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ
текширув ўтказилган.
Текширишда жавобгар томонидан сертификатлаштирилмаган ностандарт
энергетика ускуналари ёрдамида сарфланган электр энергия миқдори
2024 йилнинг ноябр ойида 5 647,7 минг кв.соат, декабрь ойида 13 988,5 кв.соат,
2025 йилнинг январь ойида 14 725,5 кв.соат, февраль ойида 15 264,8 кв.соат,
март ойида 18 926,9 кв.соат, апрель ойида 39 306,3 кв.соат, май ойида 48 213,0
кв.соат, июнь ойида З5 121,0 кв.соат, июль ойида 46 946,2 кв.соат, август ойида
48 745,3 кв.соат жами 286 885,2 кв.соатни ташкил этган.
Қонуннинг 47-моддасида “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари
томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан энергия
таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланишсертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти
тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган
энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деб
кўрсатиб ўтилган. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан
28 688 520 сўм (286 885,2 кв.соат х 10 фоиз = 28 688,52 кв.соат х 1000 сўм
электр энергия таърифи = 28 688 520 сўм) жарима белгиланган.
Шунингдек текширишда аниқланишича, жавобгар томонидан реактив
қувватни компенсация қилиш ишларини ташкил этиш тартиби бузилганлиги,
ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги ҳамда қувват коэффицентининг
норматив қиймати ушлаб турилмаганлиги натижасида 2024 йил ноябрь ойида
1 748 873,7 сўм, декабрь ойида 1 228 370,4 сўм, 2025 йилнинг январь ойида
1 267 285,5 сўм, , февраль ойида 1 688 061,6 сўм, март ойида 2 021 973,3 сўм,
апрель ойида 2 052 807,3 сўм, май ойида 4 424 079 сўм, июнь ойида 2 377 557
сўм, июль ойида 789 000 сўм, август ойида 4 803 720 сўм жами 22 401 727,4 сўм
электр энергияси исроф бўлишига сабабчи бўлганлиги аниқланиб, бу ҳақда 2025
йил 18 сентябрь куни далолатномалар расмийлаштирилган. Қонун талабидан
келиб чиқиб 11 200 863,7 (22 401 727,4 сўм х 50%=11 200 863,7) сўм жарима
белгиланган.
Мазкур далолатнома Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходими
томонидан имзоланган бўлсада, жавобгар раҳбари имзолашдан бош тортган.
Ушбу далолатномага асосан, Ўзэнергоинспекция томонидан 2025 йил 24
сентябрь куни 865-сонли Қарор қабул қилинган. Мазкур қарорнинг 1-бандига
асосан, жавобгарга нисбатан Қонуннинг 45,47-моддаларига асосан жами
39 889 383,7 сўм молиявий санкция қўлланилган ҳамда бир ой ичида жаримани
ихтиёрий равишда тўлаб қўйиш ҳақида огохлантирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу жарима тўланмаган.
Шу сабабли, аризачи судга ариза бериб, қўлланилган молиявий санкцияни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
3
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига асосан реактив қувват
компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя
этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф
бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима
солишга сабаб бўлади.
Қонуннинг 49-моддаси иккинчи қисмига кўра молиявий санкциялар
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида
ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан
назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида
далолатнома тузилади.
Қонуннинг 9-моддасига кўра Ўзэнергоинспекция энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат
назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
26 февралдаги 121-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик
юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандига асосан ваколатли органнинг қарори
асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу
Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган
тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида
ундирилади.
Мазкур ҳолатда жавобгар сертификатлаштирилмаган ностандарт
энергетика ускуналари ёрдамида сарфланган электр энергия миқдори жами
286 885,2 кв.соатни ташкил этган, шунингдек реактив қувватни компенсацияси
бўйича ишларни етарли даражада ташкил этмасдан, қувват коэффицентининг
қўшимча йўқотишларига олиб келганлиги натижасида 22 401 727,4 сўмлик
электр энергияси исроф бўлишига сабабчи бўлган. Исроф бўлган электр
энергиясининг 50 фоиз миқдори 11 200 863,7 сўмни ташкил этган.
Ўзэнергоинспекция
томонидан
тегишли
тартибда
далолатнома
расмийлаштирилиб, қарор билан 39 889 383,7 сўм молиявий санкция
қўлланилган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаб қўйиш ҳақида муддат
берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаган ва
жарима тўлаб берилмаган.
Шу бос, суд ариза талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан аризачи фойдасига Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
Қонуни 45 ва 49-моддаларига асосан 39 889 383,7 сўм молиявий санкция
ундиришни, ИПКнинг 118-моддаларига асосан суд харажатларини жавобгар
4
зиммасига юклаб, жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 797 787,67 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 170,
176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига Ўзбекистон
Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини
ошириш
тўғрисида”ги
Қонунининг
45, 49-моддаларига асосан қўлланилган 39 889 383,7 сўм молиявий санкция ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 797 787,67
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****