Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/6401 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение K it lb nk Ответчик / Подсудимый U -j it l
Source ID e03c9fac-9b52-487c-b548-51a568e29b34 Claim ID PDF Hash 88d185872531350d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
онуннинг 10-моддаси онуннинг 10 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуни 54-моддаси онуни 54 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6401-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шахар 2025 йил 3 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар банк вакили М.Толибжонов (2025 йил 24 сентябрдаги 347-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар B “K it lb nk” манфаатида, жавобгар “U -j it l” масъулияти чекланган жамиятидан 578,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани, 53 106,77 АҚШ доллари муддати келмаган кредит тани, 1 466,12 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, ҳисобланиб кетилаётган фоиздан 5,55 АҚШ доллари ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳамда гаров мулкининг кимошди савдоларига чиқаришдаги бошланғич нархни гаров шартномасига асосан белгилаб бериш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) B “K it lb nk”(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “U -j it l” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 578,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани, 53 106,77 АҚШ доллари муддати келмаган кредит тани, 1 466,12 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, ҳисобланиб кетилаётган фоиздан 5,55 АҚШ доллари ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳамда гаров мулкининг кимошди савдоларига чиқаришдаги бошланғич нархни гаров шартномасига асосан белгилаб беришни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларини тўланмасдан келаётганлиги, сабабли судга мурожаат этилганлиги билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 30 апрелда МК41/25-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 120 ой муддатга йиллик 13% (тўлов гарфиги бузилса 19,5%) устама тўлаш шарти билан 55 000,00 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиб, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2025 йил 12 майдаги нарх далолатномасига асосан 66 000,00 АҚШ долларига бахоланган жавобгарга тегишли, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навбахор МФЙ, Э.Ашуров кўчаси 12 манзилда 400 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 230,33 кв.метр умумий майдони 230,33 кв.метр фойдали майдони 139,25 кв.метр, яшаш майдони 114,18 кв метрдан иборат бўлган уй-жой гаровга қўйилган. Шартноманинг 8.2-бандига кўра, қарз олувчи ажратилган кредит ва унга хисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова филинган қайтариш жадвалида белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартномалар мажбурияти ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида юзага келган карздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Натижада даъвогар судга мурожат қилган. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 732-моддасига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқорида қайд қилинганларга асосан даъвогарнинг кредит танидан ва фоизидан қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 578,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани, 53 106,77 АҚШ доллари муддати келмаган кредит тани, 1 466,12 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, ҳисобланиб кетилаётган фоиздан 5,55 АҚШ доллари ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъвосида ундирувни гаровдаги мулкга қаратишни ҳамда гаров мулкнинг кимошди савдоларига чиқаришдаги бошланғич нархни гаров шартномасига асосан белгилаб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 12 майдаги нарх далолатномасига асосан 66 000,00 АҚШ долларига баҳоланиб, жавобгарга тегишли, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навбахор МФЙ, Э.Ашуров кўчаси 12 манзилда 400 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 230,33 кв.метр умумий майдони 230,33 кв.метр фойдали майдони 139,25 кв.метр, яшаш майдони 114,18 кв метрдан иборат бўлган уй-жой гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган молмулкка қаратиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 10-моддаси тўртинчи қисмига кўра гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 12 май куни тузилган “Кредит таъминоти сифатида гаровга олинаётган кўчмас мулклар қийматининг келишув далолатномаси”га кўра жавобгарга тегишли, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навбахор МФЙ, Э.Ашуров кўчаси 12 манзилда 400 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 230,33 кв.метр умумий майдони 230,33 кв.метр фойдали майдони 139,25 кв.метр, яшаш майдони 114,18 кв метрдан иборат бўлган уй-жой 66 000,00 АҚШ долларига келишилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 54-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган молмулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаров мулклари қаратишни, жавобгар тегишли бўлган, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навбахор МФЙ, Э.Ашуров кўчаси 12 манзилда 400 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 230,33 кв.метр умумий майдони 230,33 кв.метр фойдали майдони 139,25 кв.метр, яшаш майдони 114,18 кв метрдан иборат бўлган уй-жойни бошланғич баҳоси 66 000,00 АҚШ доллари деб балгилаш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 578,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани, 53 106,77 АҚШ доллари муддати келмаган кредит тани, 1 466,12 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, ҳисобланиб кетилаётган фоиздан 5,55 АҚШ доллари ва 41 200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 13 197 136,68 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 268, 279, 280, 324, 732, 744-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “U -j it l” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар B “K it lb nk” фойдасига 578,64 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани, 53 106,77 АҚШ доллари муддати келмаган кредит тани, 1 466,12 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, ҳисобланиб кетилаётган фоиздан 5,55 АҚШ доллари ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: “U -j it l” масъулияти чекланган жамиятига тегишли, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навбахор МФЙ, Э.Ашуров кўчаси 12 манзилда 400 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 230,33 кв.метр умумий майдони 230,33 кв.метр фойдали майдони 139,25 кв.метр, яшаш майдони 114,18 кв метрдан иборат бўлган уй-жойга (кадастр рақами 17:15:02:03:05:0375) қаратилсин. Жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навбахор МФЙ, Э.Ашуров кўчаси 12 манзилда 400 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 230,33 кв.метр умумий майдони 230,33 кв.метр фойдали майдони 139,25 кв.метр, яшаш майдони 114,18 кв метрдан иборат бўлган уйжойни бошланғич баҳоси 66 000,00 АҚШ доллари деб белгилансин. Жавобгар “U -j it l” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 13 197 136,68 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов