← Назад
Решение #2838419 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6549-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар Андижон
вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар
«R SH MEBEL ST R» масъулияти чекланган жамиятидан 1 782 720 сўм
муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 805 592 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «R SH MEBEL ST R» масъулияти чекланган
жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 782 720 сўм
муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 805 592 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича низо тарафлар
ўртасида тузилган 2021 йил 11 январдаги “Кичик саноат зонаси ҳудудида
жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олиш”
тўғрисидаги 200-сонли ижара шартномасидан келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга кичик саноат
зонаси ҳудудидан ер участкасини ижарага берган, жавобгар эса шартномада
белгиланган миқдорда ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлигини оқибатида 1 782 720 сўм ижара ҳақи тўловидан
қарздорлик ҳосил бўлган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 1 782 720 сўм ижара қарздорлигини ундиришни
сўраган.
ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига асосан ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогарнинг даъво талаби ишга тақдим қилинган иш ҳужжатларидан ўз
исботини топди.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб,
жавобгардан 1 782 720 сўм ижара қарздорликни ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 805 592 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида ижара тўлови ўз
вақтида амалга оширилмаган тақдирда, кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмган миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня
ундириш талабини асосли эканлигини ҳисобга олиб, суд жавобгардан
даъвогар фойдасига 805 592 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 333, 544-моддаларини, ИПКнинг 66, 72,
118, 128, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «R SH MEBEL ST R» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси
фойдасига 1 782 720 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 805 592 сўм
пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов