Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9778 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 32581c26-8d44-4730-b789-c8d67fd2bb17 Claim ID PDF Hash cc6c4c62b93bb3e2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9778-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳар 2025 йил 3 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, Ш.Толиповнинг котиблигида даъвогар “***********” АЖнинг жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан 51 754 910,01 сўм миқдорида етказилган зарарни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз Қарши туманлараро иқтисодий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “***********” АЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***********” МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 51 754 910,01 сўм миқдорида етказилган зарарни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Суд аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги даъво аризани қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриш 2025 йил 3 декабрь куни соат 09:56га тайинланган. Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги 4-1801-2501/9778-сонли “даъво аризани қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида”ги ажрими даъвогар “***********” АЖга Гибрит почта алоқа хизматининг маълумотномасига кўра 2025 йил 18 ноябрь кунида топширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва иш ҳужжатларида даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси ҳам мавжуд эмас. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд мазкур иш бўйича аризани кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар “***********” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 035 098 ‬сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогар “***********” АЖнинг жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан 51 754 910,01 сўм миқдорида етказилган зарарни суброгация тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “***********” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 035 098 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция, бир ойдан сўнг кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Қодиров