Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/4014 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q m shi ltin b sh q gr lust r Ответчик / Подсудимый Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалиги
Source ID b3d1c386-0733-4724-b055-c3f6d8ce35da Claim ID PDF Hash e90d5be454ea7ed0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Даъвогар ИПКнин 157-моддаси Даъвогар ИПКнин 157 law
даъво аризада баъзи бир жумлалар хато кетганлиги ва шу сабабли ИПК 157-моддаси даъво аризада баъзи бир жумлалар хато кетганлиги ва шу сабабли ИПК 157 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/4002-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри декабр 2025 йил 03 Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Q m shi ltin b sh q gr lust r” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалигига нисбатан 10 817 681 сўм асосий қарз ва 3 894 365 сўм жаримани ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Э.Умиров (2025 йил 03 февралдаги №15-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Q m shi ltin b sh q gr lust r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 817 681 сўм асосий қарз ва 3 894 365 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъвогар ИПКнин 157-моддасига асосан даъво талабини ўзгартиришни ҳақида ариза бериб, даъвогар “Q m shi ltin b sh q gr lust r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалигига нисбатан 10 817 681 сўм асосий қарз ва 3 894 365 сўм пеняни ундиришни сўраган. Мазкур ариза суднинг иш юритувга қабул қилинди. Палата даъво аризада ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар вакили қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 129, 170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакиллариннг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво ариза бўйича тушунтириш бериб, даъво аризада баъзи бир жумлалар хато кетганлиги ва шу сабабли ИПК 157-моддасига кўра даъво талабини ўзгартиришни ва даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини ва ишдаги ҳужжатларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгар Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалиги билан даъвогар Қамаши олтин бошоқ агрокластер масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 01 июнда 144сонли “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация ва сервис хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш” шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарга ушбу шартномага кўра хизматлар, ишлар моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ушбу шартноманинг 2.2-бандига асосан жавобгарни ушбу шартномада белгиланган тартибда берилган буюртманинг хажмига, агротехника муддатларига қараб етарли миқдорда қишлоқ хўжалик ишлари, транспорт воситалари, милорация техникалари ва бошқа механизмлар ажратиш ҳамда келишилган агротехник муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш, мажбуриятини олган. Даъвогар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, жавобгарга шартномага асосан 10 817 681 сўмлик белгиланган муддатда ғалла ўрим-йиғим агротехник комбайн хизматлари кўрсатилган бўлса-да, жавобгар шартнома шартларига мувофиқ келишилган комбайин хизмати учун тўланадиган тўлов мажбуриятини тўлиқ бажармаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги огоҳлантириш хати юборилган, бироқ мазкур огоҳлантириш хати жавобгар томонидан натижасиз ва оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Палата даъвогарнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур асосий қарздорлик тарафлар ўртасидаги шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.1-бандига асосан 3 894 365 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Пеня ҳисобкитоби даъво аризада кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ушбу 5.1-бандида жавобгар томонидан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишилган. Юқоридагиларга асосан, суд даъводаги жавобгардан даъвогар фойдасига пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Шунга асосан, жавобгарнинг моддий-ахволи инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 3 894 365 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни 412 000 сўм пеняни қаноатлантиришни, қолган қисмларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади, шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 817 681 сўм асосий қарз, 412 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалигидан даъвогар “Q m shi ltin b sh q gr lust r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 817 681 сўм асосий қарз, 412 000 сўм пеня ва олдиндан тўлганган 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Шоймардонов Доовудхон фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ғ.Игамов