← Назад
Решение #2838433 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1938-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Балиқчи тумани
2025 йил 3 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата
аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар - “Муллажон ота” фермер хўжалиги ҳисобидан 9 000 000 сўм
етказиб берилган уруғлик чигит хаққини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили
Ф.Насриддинов (2025 йил 19 сентябрь кунги 70/20-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар фермер хўжалиги вакили иштирок этмади,
Балиқчи туман Фермерлар кенгаши биносида сайёр суд мажлисида кўриб
чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Муллажон ота” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
9 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида АТБ Агробанк жалб қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида суд мажлисини вакилнинг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Жавобгар фермер хўжалиги суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган,
лекин суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
АТБ Агробанк вакили суд мажлиси бошлангунга қадарли
маълумотнома тақдим этиб, вакилнинг иштироксиз кўришни сўраган.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан, Палата, жавобгар ва АТБ Агробанк вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан
шартнома тузилганлигини, 450 кг 29 250 000 сўмлик уруғлик чигитини
топширганлигини, лекин жавобгар томонидан тўловларни тўлиқ амалга
оширмаганлиги натижасида 9 000 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди.
АТБ
Агробанк
вакили
томонидан
тақдим
этилган
маълумотномасида, фермер хўжаликлари томонидан олинган уруғлик
чигитининг 70 фоизини ўтказиб бериш бўйича оғзаки топшириқ
бўлганлигини, уруғлик чигит қиймати 45 000 сўмга туширилганлиги
тўғрисида ҳеч қандай топшириқ ва норматив хуқуқий хужжат мавжуд
эмаслигини маълум қилган.
Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилнинг фикрини
тинглаган ҳолда тақдим этилган хужжатлар асосида даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Хусусан, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрелда “Дориланган пахта
уруғлик чигитини етказиб бериш ҳақда” 2331-сонли ва 7 апрелда 2394сонли шартномалар тузилган.
Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, шартномада
белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда
жавобгарга 450 кг 29 250 000 сўмлик пахта уруғлик чигитини топширган,
жавобгар томонидан қабул қилиб олган, лекин тўловларни тўлиқ амалга
оширмаган.
Таъкидлаш жоизки, тарафлар ўртасида 2025 йил апрель ойида
тузилган ва тасдиқлаш учун даъвогар томонидан юборилган ва май ойида
жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактурада 1 кг уруғлик
чигити 65 000 сўм жами 450 кг уруғлик чигит эса 29 250 000 сўм деб
белгиланган. Ушбу ҳисобварақ-фактура тарафлар томонидан бекор
қилинмаган ва ҳисобварақ-фактура ўзгартирилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар 1 кг уруғлик чигит нархини 65 000
сўмдан қабул қилишга рози бўлган ҳолда шартнома тузган ва хисобварақфактура тасдиқланган, судга даъво ариза берилгунга қадарли шартнома ва
хисобварақ-фактурадаги нархга эътироз билдирмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига
яъни уруғлик чигит нархига ўзгартириш киритилмаган ва ўзгартириш
киритиш чоралари кўрилмаган.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-банди дхатбошисида, шартнома бир томонлама бекор қилинмаслиги ва суд
тартибида ҳал қилиниши кераклиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиб қўйиш
бўйича 2025 йил июль ойида талабнома юборилган, лекин жавобгар
томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандида, харидор
шартнома асосида олинган дориланган уруғлик чигит пулини хисоб
фактура асосида олдиндан умумий уруғлик чигит қийматини 100 фоизи
миқдорида тўлаб беради деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд, жавобгарнинг важларини асоссиз, даъвогарнинг
даъво талабини эса асосли деб ҳисоблади.
Даъвони асослилиги даъвогар томонидан тақдим этилган шартнома,
хисобварақ-фактура, талабнома, банк маълумотномаси ва суд мажлисида
берилган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топди.
Зотан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги
ўринда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
ИПКнинг 68-моддаисга кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар
фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган
далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб
этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган
муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф
манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан
олинган деб ҳисобланади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
Кодексининг 263, 326, 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 186- моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Муллажон ота” фермер хўжалиги ҳисобидан;
Даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
9 000 000 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 412 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров