← Назад
Решение #2838437 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| арздорни ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6356-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ғ.Жалилов
(ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокуратураси вакили А.Алимов
иштирокида, даъвогар « VT M BIL ST ND RT” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар « NDIJ N VIL Y TI T Z
HUDUD” ДУКдан
7 542 315,81 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича кўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
« VT M BIL ST ND RT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар « NDIJ N VIL Y TI T Z HUDUD” ДУК(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 7 542 315,81 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор жавобгарнинг молиявий аҳволини
ҳисобга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
— ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган
хулосага келди.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини
тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммаларига мутаносиб равишда
тақсимлашнни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, Андижон туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 14 августдаги 4-1701-2401/2782-сонли ҳал қилув қарорига асосан
жавобгар « NDIJ N VIL Y TI T Z HUDUD” ДУКдан даъвогар « VT M BIL
ST ND RT” масъулияти чекланган жамиятига 40 980 468 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня, 614 708 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатлари
ундириш белгиланган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд томонидан берилган ижро
варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан
ижро иши қўзғатилиб, қарздорликни жавобгардан ундириш ҳаракатлари олиб
борилган.
Бироқ, ҳозирги кунга қадар жавобгар томонидан юқоридаги қарздорлик
даъвогарга тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 7 542 315,81 сўм фоиз ундиришни сўраган.
ФК 327-моддаси биринчи қисмида бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки
жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига
фоиз тўланиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарори 12-бандида мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган
пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак
товарларнинг
бозорда
йўқлиги
қарздорни
ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд
шартномада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла
олмаслиги тушунтирилган.
Мазкур ҳолатдан, суд даъвогарнинг жавобгардан тўлови кечиктирилаётган
қарздорликдан фоиз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар қарздорликга нисбатан фоиз ҳисоблашда асосий
қарздорликдан ташқари суд томонидан ундирилган пеняга нисбатан ҳам фоиз
ҳисоблаб хатоликка йўл қўйган. Чунки, пеня Андижон туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 14 августдаги 4-1701-2401/2782-сонли ҳал қилув қарорига асосан
асосий қарздарлик юзасидан жавобгарга нисбатан қўлланилган жарима
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 24 мартда асосий банк
фоизи ставкасини 13,5 фоиздан 14 фоизга ўзгартирган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қисман асосли деб ҳисоблайди ва асосий
қарздорликдан ҳисобланган (40 980 468 сўм × 13,5 % : 365 кун × кечиктирилган 200
кун + 40 980 468 сўм × 14 % : 365 кун × кечиктирилган 200 кун =) 6 175 139 сўм
фоизни жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни, даъво талабининг
1 367 176,81 сўм фоиз қисмини ундиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
жавобгардан, даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича
даъвогардан ундришни лозим топади.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 327-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар « NDIJ N VIL Y TI T Z
HUDUD” ДУКдан даъвогар
« VT M BIL ST ND RT” масъулияти чекланган жамиятига 6 175 139 сўм фоиз
қарздорлиги, 168 652,20 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
даъвогар « VT M BIL ST ND RT” масъулияти чекланган жамияти
томонидан олдиндан тўланган 37 347,80 сўм давлат божи ўз зиммасида
қолдирилсин.
Жавобгар « NDIJ N VIL Y TI T Z
HUDUD” ДУКдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судига 103 000 сўм ВКА харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест
келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов