Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12205 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 604455d4-26c0-4ca3-b060-896e97f0cf0f Claim ID PDF Hash 575d95a47713b45f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12205-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, суд раиси Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ” ДМнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 94 758 821 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Р.Пўлатов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ” ДМ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 94 758 821 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, даъво аризасига нисбатан эътирозларини билдирмади. Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 31 октябрь куни Р-РТS-306-сонли, Р-РТS-306-сонли шартномалар тузилган ва шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга техник чигитини сифатини аниқлаш бўйича синовлардан ўтказиш хизматларини кўрсатган. Бу ҳолат иш ҳужжатларидаги шартномалар, ҳисобварақ-фактура, талабномалар билан тасдиқланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3.4-бандига кўра, “Буюртмачи” ҳар ойнинг 10 санасидан кечикмасдан кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳисобидан “Бажарувчи”га 15 фоиз олдиндан тўловни амалга оширади ва қолган 85 фоиз миқдорини ҳисоб-фактура берилганидан сўнг 5 иш кунида ўтказиши келишилган. Лекин, шартноманинг бу шартини жавобгар лозим даражада бажармаган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар суд мажлиси кунига қадар ҳам тўловни амалга оширмаган. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланганлиги сабабли суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шу асосда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ” ДМ ҳисобига жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 94 758 821 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, 1 895 176 сўм давлат божи, жами 96 695 197 сўм ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов қарориаслига тўғри” 4-1502-2501/12205-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўқон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ” ДМ ҳисобига жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 94 758 821 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, 1 895 176 сўм давлат божи, жами 96 695 197 сўм ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов