← Назад
Решение #2838477 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9768-сонли иқтисодий иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И МИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қарши шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий судини судяси А.Қодировнинг раислигида,
судя
ёрдамчиси
Ш.Толиповнинг
котиблигида,
даъвогар
ШГКМ
“******************” МЧЖнинг жавобгар “******************” МЧЖ
ҳисобидан 800 000 000 сўм асосий қарз ва 400 000 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.**** (ишончнома
асосида), жавобгар вакили С.**** (жамият раҳбари)лар иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ШГКМ “******************” МЧЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“******************” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 800 000 000 сўм асосий қарз ва 400 000 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан
якунланганлиги билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан
якунланганлиги билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб,
тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар
ўртасида 2025 йил 26 ноябрда тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Медиатив келишувда жавобгар “******************” МЧЖ 800 000 000
сўм қарзини 6 (олти) ой давомида график асосида тўлаб бориши, даъвогар ШГКМ
“******************” МЧЖ эса даъво аризасида сўралган 400 000 000 сўм
пенядан воз кечиши келишишган.
Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлигини
тасдиқлайди.
Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга оширилмаса
ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари бузилса, бу бўйича
тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини
юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида,
медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан
тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари
тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш
учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси жараёнида
ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиация келишув тегишли иш
қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол
ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади.
Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
3
5 -бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво
аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда тўланган
давлат божи қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив
келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари ўзга
шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини поймал
қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини
инобатга олган ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли тарафлардан давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15,17-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 107,118,131,133,
194-195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
даъвогар
ШГКМ
“******************”
МЧЖнинг
жавобгар
“******************” МЧЖ ҳисобидан 800 000 000 сўм асосий қарз ва
400 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Қодиров