Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12211 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7ad238d3-4887-42ca-9af4-368fd8607826 Claim ID PDF Hash f7b206bcd9f6a4a9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12211-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (иш юритиш тугатиш тўғрисида) Қўқон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «Даъвогар номи»нинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖнинг 450 218 231,31 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ў.Солиев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Р.Юлдашев (паспорт асосида), унинг вакили У.Кенжаев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Даъвогар номи» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 450 218 231,31 сўм солиқ қарзининг ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабларини тўлиқ қувватлади ва суддан уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ва унинг вакили суд мажлисида даъвога нисбатан эътироз билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидаги ҳолатларга кўра даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади: Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг солиқ тўловларидан бўлган қарздорлигининг мажбурий ундирувга қаратилмаган қисми 450 218 231,31 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарзни узиш тўғрисида даъвогар жавобгарга электрон тартибда талабнома юборган. Жавобгар бу талабномага эътирози мавжудлиги ҳақида белги қўйган. Даъвогар буни эътироз сифатида қабул қилиб, солиқ тўловларидан бўлган қарзни ундирувини жавобгарнинг мол-мулкидан ундириш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Аниқланишича айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлиб, хусусан Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрь кунги 4-1502-2501/8951-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖнинг 450 218 231,31 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулкига қаратган ҳолда даъвогар «Даъвогар номи» фойдасига ундирилган ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан бюджетга 9 004 365 сўм давлат божи ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110моддасининг 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўловидан озод қилинган. Шу асосда, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатиш, 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклаш ва ундан давлат божи ундирмаслик лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар зиммасида тўланган 41 200 сўм почта харажати қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ф.Аманов