← Назад
Решение #2838484 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6555-сонли иш
Судья Х.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар вакили
Х.Базаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти
саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар “TE TILE P RKSSP NDIJ N” масъулияти чекланган жамиятидан 430 009 184 сўм муддати
ўтган ижара қарздорлиги ва 215 004 592 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “TE TILE P RK-SSP NDIJ N” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 430 009 184 сўм
муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 215 004 592 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган
бўлиб, суднинг ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати томонидан
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича низо даъвогар ва
жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 14 ноябрдаги “Кичик саноат зонаси
ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага
олиш” тўғрисидаги 6-сонли ижара шартномасидан келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга кичик саноат
зонаси ҳудудидан ер участкасини 10 йил муддатга ижарага бериши, жавобгар
эса шартномада белгиланган миқдорда хар чоракда ижара ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлигини оқибатида 2024 йилнинг IV чорак учун 60 195 500 сўм
ва 2025 йил I чорак учун 123 271 228 сўм, II чорак учун 123 271 228 сўм ва
III чорак учун 123 271 228 сўм жами 430 009 184 сўм ижара ҳақи тўловидан
қарздорлик ҳосил бўлган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 430 009 184 сўм ижара қарздорлигини
ундиришни сўраган.
ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига асосан ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогарнинг даъво талаби ишга тақдим қилинган иш ҳужжатларидан ўз
исботини топди.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб,
жавобгардан 430 009 184 сўм ижара қарздорликни ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама
қилган ҳолда даъвогар томонидан пеня тўғри ва асосли хисоб китоб
қилганлиги маълум бўлди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида ижара тўлови ўз
вақтида амалга оширилмаган тақдирда, кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмган миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
ФКнинг 263-моддасига биноан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда жавобгарнинг иқтисодий
ахволини инобатга олиб, суд сўралган пеняни 100 000 000 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини қаноаталнтиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 333, 544-моддаларини, ИПКнинг 66, 72,
118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TE TILE P RK-SSP
NDIJ N” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш
дирекцияси фойдасига 430 009 184 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва
100 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “TE TILE P RK-SSP
NDIJ N” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 12 900 275,52 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Абдураимов