Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/4518 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NDY SH P BREND
Source ID 6b1eb6b4-609b-499d-a3e6-1736e3076222 Claim ID PDF Hash ab84d10d8dc8d924... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 99 law
арсозлик кодексининг 31-моддаси арсозлик кодекси 31 code_article
бундан ушбу Кодекс 17-моддаси бундан ушбу Кодекс 17 code_article
тисодий процессуал кодексининг 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/4518-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья: Х.Абдураимов Кассация инстанцияда маърузачи судья: А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, вилоят судининг судьяси А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Умаралиев ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевни котиблигида, даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ NDY SH P BREND” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ, Найман кўчаси, 30-уйда Темир маҳсулотларини ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қуриш объекти, қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомилларига риоя қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш объекти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, қурилиш объектини ҳудудий инспекция рўйхатидан ўтказиш борасидаги Андижон вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг кўрсатмалари талаблари бажарилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишларини жавобгар томонидан демонтаж (буздириш) қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “ NDY SH P BREND” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни, даъвогар вакили Э.Алижонов (2025 йил 17 ноябрдаги 02-01/2768-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари С.Машрапов, вакили-адвокат М.Юнусов (2025 йил 3 декабрдаги 124-сонли ордер асосида)ларнинг иштирокида, Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ NDY SH P BREND” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ, Найман кўчаси, 30-уйда Темир маҳсулотларини ишлаб чиқариш бино-иншоотларини демонтаж қилишни сўраган. Даъвогар даъвога аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан Андижон шаҳар, Ёрбоши МФЙ Найман кўчаси 30 манзилда жойлашган “Темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш” биноиншоотлари объектининг қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартибтамоилларига риоя қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан қурилган асосий ишлаб чиқариш биноси ички қисмига 2-қават учун қилинган 96 дона ораёпма плиталари ҳамда маъмурий бино-иншоотларини жавобгар ҳисобидан демонтаж қилишни сўраган. Мазкур ариза суд томонидан иш юритувига қабул қилинган. Андижон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгарга Андижон шаҳар, Ёрбоши МФЙ Найман кўчаси 30-уй манзилда жойлашган Темир маҳсулотларини ишлаб чиқариш биноси ички қисмига 2-қават учун қилинган 96 дона ораёпма плиталар ва маъмурий бино-иншоотлари демонтаж қилиш юклатилган. Шунингдек, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда низоли объект ижарага олинган ер участкасида қурилганлиги, объект хусусий мулк ҳисобланиши, Кичик саноат зонаси ҳудудидага тадбиркорлик субъекти барпо этган бино-иншоат ўзбошимчалик билан қурилган ҳисобланмаслиги, суд юқоридаги ҳолатларни давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари орасида вужудга келган низоларни ҳал қилишда эътибор бериш лозим бўлган қонунлар нормаларини ҳисобга олмаган ҳолда юзаки қарор чиқарганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган. Жавобгар вакиллари суд мажлисида кассация шикоятини қувватлаб, ёшлар кичик саноат зонасидан ижарага ер олинганлигини, ижара шартномасида инвестиция мажбурияти бажариши келишилганлиги, мавжуд бинодан самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун иккинчи қаватда қурилишни бошлаганликларини, ҳужжатларни расмийлаштирганликларини, маъмурий бино ҳам қурганликларини, даъвогар қурилишни рўйхатдан ўтказишни рад этганигини, ҳал қилув қарори асоссиз қабул қилинганлигини билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Даъвогар вакили суд мажлисида шикоятга эътироз билдириб, жавобгар ноқонуний равишда 2 қаватни қуриб, 96 дона ораёпма ўрнатганлигини, маъмурий бинони қурганлигини, ушбу қурилишларни руйхатдан ўтмаганлигини, ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ҳисобланишини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш хужжатларига кўра, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноати зоналарини бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасаси ҳамда жавобгар ўртасида кичик ва ёшлар саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича 2021 йил 6 январда 82-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага кўра, 0,43 га ер участкаси 2021 йил 1 июндан 10 йил муддатга жавобгарга ижарага берилган. 2025 йил 14 апрелдаги даъвогар томонидан тузилган текширув далолатномасига кўра, жавобгар томонидан объектнинг қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан, ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилмасдан ўзбошимчалик билан иккинчи қават ва маъмурий бино қурилиши бошлаб юборилганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қурилишни тўхтатиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирган ҳолда амалга ошириш тўғрисида 2025 йил 14 апрелда 11-02/71-сонли ва 2025 йил 5 июлдаги 10-01/323-сонли ёзма кўрсатмалари юборилган бўлса-да, жавобгар мазкур кўрсатмаларни бажармаган. Шу сабабли, даъвогар Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ Найман кўчаси 30 уй манзилда жойлашган Темир маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва маъмурий бино иншоотларини демонтаж қилиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ФК 212-моддаси мазмунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг маъмумрий регламенти”нинг 5-бандида “Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш таъқиқланади” деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 2-бандига асосан инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида; бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш; қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиш; Мазкур ҳолат ҳудудий инспекция мутахассислари томонидан аниқланиб, 2024 йил 30 мартда жамият мансабдор шахси Машарипов Сарварбек Равшанбек ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси 7-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жаримага тортилган. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексининг 31-моддасига кўра, қурилиш ишлари: буюртмачи томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин; пудратчилар томонидан малакали муҳандис-техник ходимларни, мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда, бундан ушбу Кодекс 17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ; қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мажбурий равишда мавжуд бўлганда амалга оширилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари бошланганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантириш ҳақида биринчи инстанция суди асосли тўхтамга келган деб ҳисоблаб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, жавобгардан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмайди. Объект ўзбошимчалик билан қурилганлиги ишдаги далиллар билан ўз исботини топган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 299-302-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “ NDY SH P BREND” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ NDY SH P BREND” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 1 875 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи А. Мадаминов Ҳайъат аъзолари С. Умаралиев О.Садиков