← Назад
Решение #2838512 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| арори | 17 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2501/10164-сонли иқтисодий иш
РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Риштон тумани
2025 йил 3 декабрь
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “F rg’ n
hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамиятининг жавобгар – " LAST
WON-JIN" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан фойдаланилган электр
энергияси учун 119 890 807 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан
даъвогар вакили Б.Якубов (2025 йил 28 август кунидаги 541-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, " LAST WON-JIN" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 119 890 807 сўм асосий қарз ва
суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгарга нисбатан
электр ҳисоблагич кўрсаткичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини, суд
кунига қадарли тўловларни амалга оширилмаганлигини, вужудга келган
қарздорлик бўйича суднинг ҳал қилув қарори мавжудлигидан хабардор
эмаслигини билдириб, суддан даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр
таъминоти бўйича 2023 йилда тузилган шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
119 890 807 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 3 апрель кунги
4-1505-2501/3668-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан жавобгар
" LAST WON-JIN" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “F rg’ n
hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти фойдасига 119 890 807
сўм асосий ва 37 500 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида 2023 йилда тузилган шартномага
асосан вужудга келган 119 890 807 сўм қарздорлик бўйича такроран судга
мурожаат қилиб, суддан ушбу қарздорликни ундириб беришни сўраган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
ИПКнинг 111-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд иш юритишни
тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Мазкур ҳолатда суд, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025
йил 3 апрель кунги 4-1505-2501/3668-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув
қарори мавжудлигини инобатга олиб, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”
36-сонли қарори 17-моддасига кўра давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида
киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш
тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан
ундирилади, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра,
даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно, шу
боис давлат божи даъвогардан ундирилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво аризаси бўйича иш юритишни
тугатишни, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда республика бюджетига 2 397 816,14 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ
ҚИЛАДИ:
Даъвогар “F rg’ n hududi
l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик
жамиятининг даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1505-2501/10164-сонли
иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти
ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 2 397 816,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим устидан устидан тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев