← Назад
Решение #2838518 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| амда ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| даъвогар шартнома ва ФК | 327 | — | law | |
| ловини ундиришда ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/1903-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Н.Ахматбеков
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
А.Мадаминовнинг раислигида, судьялар О.Садиков ва Ш.Абдухаликовдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида,
“ST
s rvis
kurg n”
масъулияти
чекланган
жамияти
тугатиш
бошқарувчисининг, “Im ri l str ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 733 000 000 сўм асосий қарз, 219 900 000 сўм фоиз ҳамда
43 624 999 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб,
жавобгар “Im ri l str ” масъулияти чекланган жамияти киритган кассация
шикояти асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда, Андижон вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади :
“ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Im ri l str ”масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
733 000 000 сўм асосий қарз, 219 900 000 сўм фоиз ҳамда 43 624 999 сўм банк
фоизи ундиришни сўраган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Жавобгар “Im ri l str ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
даъвогар “St s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқаруви фойдасига 733 000 000 сўм асосий қарз, 219 900 000 сўм фоиз,
37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 19 058 000 сўм давлат
божи ва Олий суд депозитига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
кассация шикояти берилган.
Шикоятда биринчи инстанция суди жамиятдан асосий қарз, фоиз,
почта харажати ва давлат божи ундиришни белгилаганлиги, ундирувни
суднинг жамиятдан давлат божи ундириш қисмидан норози эканлиги,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасида суд харажатларини
тақсимлаш масаласи белгиланганлиги, жамиятдан 19 058 000 сўм давлат
божи ундирилишидан норози эканлигини важи баён этилиб, суднинг
2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорини давлат божи ундириш қисмини
бекор қилиб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни сўраган.
Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза
тақдим этган.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисида иштирок
этмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни даъвогар ва жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Кассация инстанция суди судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама
қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция суднинг
2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Аниқланишича, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 4 февралдаги 4-1705-2402/1686-сонли ҳал қилув қарорига асосан
“ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
матнларда жамият деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топилган
ва жамиятга нисбатан тугатишга оид иш юритиш бошланган. Тугатиш
бошқарувчиси суд бошқарувчиси этиб Б.Саттибоев тайинланган.
Даъвогар жамиятни тугатиш ишларини олиб боришда унинг фоалияти
таҳлил этилганда жамият ва жавобгар ўртасида 2022 йил 23 декабрь кунги
819 000 000 сўм миқдорида пул маблағларини 24 ой муддатгача бўлган
даврда 15 фоиз устама тўлаш шарти билан ST-МЁ 2022/2/1-сонли қарз
шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан жамият жавобгарга
шартномадаги муддат тугагандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай қарзга
берилган пулларни тўлиқ қайтарилиши белгиланлигини, мазкур шартлар
асосида даъвогар “ST s rvis kurg n” масъулияти чекланган жамияти жавобгар
“Im ri l str ” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамига
819 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берилганлиги, шундан
733 000 000 сўм қарздорликни қайтариш муддати келганлиги, бироқ
жавобгарга берилган қарз пуллари қайтариб берилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар вакили 2025 йил 21 майдаги 05-04/453-сонли талабномасини
почта алоқа хизмати орқали 2025 йил 22 май куни жавобгарга юборган.
Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгардан муддати келган қарздорлик,
шартнома асосида тўланиши лозим бўлган фоиз тўлови ҳамда банк
фоизларини ундириш юзасидан даъво аризасини судга тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда
матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 735-моддасига биноан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Шунингдек, даъвогар қарз шартноманинг 1.2-бандига асосан
219 900 000 сўм фоиз ҳамда ФКнинг 327-моддасига асосан 43 624 999 сўм
банк фоизи ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг 733 000 000 сўм асосий
қарз, 219 900 000 сўм банк фоизини ундириш белигилаган.
ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда
ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада
белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда
тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
Зеро, даъвогар шартнома ва ФКнинг 327-моддаси асосида фоизлар
талаб этган бўлсада, бироқ даъвогар бир мазмундаги икки хил фоиз ундириш
талабини билдириб хатоликка йўл қўйган.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарни даъво
талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида, яъни 733 000 000 сўм асосий
қарз ва 219 900 000 сўм шартноманинг 1.2-бандида келишилган фоиз
тўловини ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқиш якуни бўйича тарафлардан
Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришда ИПКнинг
118-моддаси қайд этилган қонун нормасини тўғри қўллаган ҳолда талаб
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлардан
давлат божи ундирилган.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг асосий қарз ва шартномага асосан талаб этилган фоиз
тўловлари асосли эканлиги сабабли қаноатлантирилган 733 000 000 сўм
асосий қарз ва 219 900 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 19 058 000 сўм давлат
божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига, қаноатлантиришни рад
этилган 43 624 999 сўм даъво талабининг 2 фоизи, яъни 872 499,98 сўм
давлат божи тўловини даъвогардан ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Биринчи инстанция суди ИПКнинг 118-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий
ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Пленум
қарорида берилган тушунтиришлар асосида суд харажатларини тақсимлаш
масласини тўғри ҳал этган.
ИПКнинг 301-моддасига биноан, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикояти важлари асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишга ёки ўзгартиришга етарли асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд
харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар
томонидан ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини бекор
қилиш ҳақида кассация шикояти берилганлиги сабабли шикоят бўйича
давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301-303-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
«Im ri l str ”масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган
кассация шикояти қаноатлантирилмасин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июль кунги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати
«Im ri l str ”масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор устидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат
ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин.
Раислик этувчи:
А.Мадминов
ҳайъат аъзолари:
О.Садиков
Ш. Абдухаликов