← Назад
Решение #2838539 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 686 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| нинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9765-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар ******* унитар
корхонасининг жавобгар *******дан 781.001.274 сўм сўм асосий қарз ва
390.500.627 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини Қарши шаҳар
прокурори ёрдамчиси Ш.Хакимов, даъвогар вакили Н.Содиқов (ишончнома
асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар ******* унитар корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *******
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 781.001.274 сўм сўм
асосий қарз ва 390.500.627 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси шартнома
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома
тақдим этиб унда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномалари
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини
ривожлатириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан ўтмаганлиги
маълум қилиниб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати
вакили иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170моддасига асосан суд ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида
аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 15 августда 48-сонли Қарши шаҳар А.Навоий кўчаси чоррахасида
2
1-5 км оралиғида жорий таъмирлаш ишлари, ишлар қиймати 110.768.711 сўм;
49-сонли Қарши шаҳар Президент мактаби ва харбийлар маданияти саройи
йўлини жорий таъмирлаш, ишлари, қиймати 43.840.382 сўм; 50-сонли Қарши
шаҳар Педагогика университети автотараргохида жорий таъмирлаш, ишлар
қиймати 151.625.078 сўм; 51-сонли Қарши шаҳар А.Орипов кўчасида жорий
таъмирлаш, ишлар қиймати 29.494.153 сўм; 16 августда 52-сонли Қарши
шаҳар Шухрат қўрғончаси йўлини жорий таъмирлаш, ишлар қиймати
205.328.622 сўм; 53-сонли Қарши шаҳар А.Навоий кўчаси чоррахасидан Осиё
бозорига бориш йўлини жорий таъмирлаш, ишлар қиймати 50.488.784 сўм;
54-сонли Қарши шаҳар 3-оилавий поликленика кўчасини жорий таъмирлаш,
ишлар қиймати 193.358.564 сўм; 55-сонли Қарши шаҳар Насаф кўчаси Умида
чойхонаси Глобус чоррахасигача бўлган йўлни жорий таъмирлаш, ишлар
қиймати 398.180.687 сўм бўлган пудрат шартномалари тузилган.
Даъво аризасида мазкур шартномалар бўйича 7891.001.274 сўмлик
ишлар бажарилганлиги кўрсатилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 686-моддасига мувофиқ, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат
шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг
топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб
чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса
уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 357-моддасига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга
киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўзлари тузган
шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга
келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга
ҳақлидирлар.
ФК 631-моддасининг иккинчи қисмига асосан, пудрат шартномасининг
айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув
ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология
ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар
тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу
параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФК 638-моддасида, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки
унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса,
буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва
келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин
3
бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши
шарт.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет
ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан
шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва
фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги
Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли
бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини
амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида
давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш
манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган
ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини
амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармасининг судга берган
маълумотномасида даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат
шартномалари Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат
харидларини ривожлатириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан
ўтмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2-бандида
қурилиш пудрати шартномаси буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги
муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланиши, 3 -бандида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига
мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши, шунга кўра
агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш
пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома
рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг
2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги, 4-бандида эса
агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон
дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган
4
давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб,
шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг
116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасига биноан, қонунчиликка
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, Ҳисобварақ-фактура
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 63-бандида, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик
операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар
жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
сифатида тан олинмайди, деб кўрсатиб ўтилган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Бироқ даъвогар даъво талабларини далиллар билан исботлаб бермади.
Юқоридагиларга суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Шу боисдан суд даъвогарнинг асосий қарз ва пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
5
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ давлат божи тўлашдан озод қилинган
давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига
23.430.035 сўм давлат божи ундиришни олдиндан тўлаб чиқилган почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 116, 234, 236,
357,631, 638, 686-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “*******” УК ҳисобидан Республика бюджетига 23.430.035
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров