Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/7434 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси Ответчик / Подсудимый BEKBO
Source ID 08949940-c2d5-4d41-adb1-5fffd563bcff Claim ID PDF Hash 5d2c40f65b70d760... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 5-моддаси ФКнинг 5 law
ФКнинг 616-моддаси ФКнинг 616 law
нинг 184-моддаси нинг 184 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/7434-сонли иш Судья Х.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Базаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар “BEKBO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамиятини ижара шартномаси тузилмаганлиги учун кичик саноат зонаси ҳудудидан мажбурий тарзда кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “BEK-BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни ижара шартномаси тузилмаганлиги учун кичик саноат зонаси ҳудудидан мажбурий тарзда кўчиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар бир неча мартда даъвогар мулкидан ижара шартномаси тўзмасдан фойдаланиб келаётганлиги, ижара шартномаси тузилмаса мажбурий тарзда кўчириш тўғрисида судга мурожаат қилиниши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ижара шартномаси тузмаганлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати томонидан топширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарорига асосан Андижон шаҳар, Ёрбоши кўчаси 1-уй ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилган. Мазкур ер майдони даъвогар номига расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, Андижон вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маъмурий кенгашнинг 2020 йил 15 сентябрдаги 6-сонли йиғилиш баёнига асосан кичик саноат зонасида инвестиция киритиш шарти билан 819 кв.метр бино-иншоотлари ижара асосида фойдаланиш шарти билан жавобгарга ажратилган. Бироқ, жавобгар 2025 йилга келиб фойдаланиб келаётган даъвогарга тегишли ҳудуд бўйича ижара шартномаси тузишдан бош тортиб келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган 2025 йил 22 майдаги 01-2364-сонли ижара шартномаси тузган ҳолада ижара тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги ёзма огоҳлантириш хатлари ва оғзаки мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга ажратилган бино-иншоотлардан жавобгарни мажбурий тарзда кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 5-моддасига кўра фуқаролик муносабатлари қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига (ҳуқуқ ўхшашлигига) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади. ФКнинг бинолар ва иншоотлар ижараси бўйича нормаларида айнан ижара шартномаси бекор бўлганда ижарачини кўчириб чиқариш бўйича норма белгиланган бўлмасада, ФКнинг 616-моддасида Уй-жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган тақдирда, ижарага олувчи ва шартнома бекор қилинган вақтда уй-жойда яшаб турган бошқа фуқаролар суднинг қарорига асосан уй-жойдан кўчириб чиқарилиши лозимлиги тўғрисида ухшаш норма мавжуд. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 184-моддасига асосан пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Ишга тақдим қилинган ҳужжатлардан жавобгарнинг даъвогар мол-мулкидан ижара шартномаси тузмасдан фойдаланиб келаётганлиги ва ижара шартномаси тузишни рад этганлиги ўз тасдиғини топди Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди ва жавобгарнинг даъвогар ҳудудида фаолият кўрсатиш учун қонуний асослари мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб даъво талабини қаноатлантириб жавобгарни даъвогар ҳудудидан мажбурий тарзда кўчириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабил қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда, суд ишга тақдим этилган ҳужжатларни инобатга олиб даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 5, 616-моддаси, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-179, 184 -моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясига тегишли бўлган Андижон вилояти Андижон шаҳар Ёрбоши кўчаси 1-уй ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги 819 кв.метр бино-иншоотилардан “BEK-BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 3 кун ичида мажбурий тарзда кўчирилсин. Жавобгар “BEK-BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси фойдасига 41 200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар “BEK-BO’YOQL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Абдураимов