Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19622 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b5a300a2-647e-4e34-b22c-95de7ec45936 Claim ID PDF Hash da2cd76bb9c6f3a3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19622-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар АААААААААА манфаатида жавобгар БББББББББББ ҳисобидан жами 264 058 200 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 14 августда 1266-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга тиббиётда қўлланиладиган дори воситалари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 231 630 000 сўмлик қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 231 630 000 сўм асосий қарз, 32 428 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни тарафлар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суднинг 2025 йил 18 ноябрь куни ўтказилган суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўраган. Даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар қарздорликни қисман тўлаганлигини, бугунги кунда унинг қарздорлиги 194 311 780 сўмни ташкил этаётганлигини маълум қилиб, жавобгардан 194 311 780 сўм асосий қарз, 34 428 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 августда 1266-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзаро тузилган шартноманинг 1-бандига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 15 августдаги ТСВ0003222-сонли, 29 августдаги ТСВ0003418сонли ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 231 630 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4-бандида жавобгар олинган маҳсулотнинг ҳақини товар юборилганидан сўнг 30 календарь кун мобайнида тўлаши белгиланган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва 231 630 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 22 сентябрдаги DL-1-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Жавобгарнинг даъвогардан бўлган асосий қарзи 231 630 000 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ жавобгар мавжуд асосий қарздорликнинг 40 000 000 сўм қисмини 2025 йилнинг 30 октябрь ҳамда 3, 4 ва 17 ноябрь кунлари тўланган. Бу ҳолат судга тақдим этилган даъвогарнинг 2025 йил 3 декабрдаги 120-сонли илтимосномаси билан тасдиқланади. Суд даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 27 октябрь куни кирим қилинганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлган деб ҳисоблайди. Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни қисман тўлаганлиги учун суд даъво талабининг 194 311 780 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, 40 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шартноманинг 6.1-бандида тарафлар шартномада зиммасига олган маббуриятларини бажармаса Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни билан жавобгар бўлишига келишилган. Шу сабабли даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси асосида жавобгарга тўлов кечиктирилган кунлар учун 34 428 200 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар пеня миқдорини ҳисоблашда жавобгар маҳсулот ҳақини икки ойга кечиктирган деб хатоликка йўл қўйган (пенянинг ҳисоб-китоби 2025 йил 3 декабрдаги 120-сонли илтимосномада баён қилинган). Боиси шартноманинг 2.4-бандига кўра жавобгар олинган маҳсулотнинг ҳақини товар юборилганидан сўнг 30 календарь кун мобайнида тўлаши лозим. Жавобгар томонидан маҳсулот 2025 йил 29 августда олинган бўлиб, унинг ҳақи 29 сентябрь кунига қадар тўланиши лозим бўлган. Даъво аризаси суднинг девонхонасида 2025 йил 27 октябрь куни кирим қилинганлиги боис жавобгар нисбатан 2025 йилнинг 29 сентябрь кунидан 27 октябрь кунига қадар бўлган давр, яъни 29 кун учун (231 630 000*0,4%*29) 26 869 080 сўм миқдорида ҳисобланиши лозим эди. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини 26 869 080 сўм қисмини асосли, (34 428 200-26 869 080) 7 559 120 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни, иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар асосий қарздорликни қисман тўланганлигини инобатга олиб, суд ҳисобланган 26 869 080 сўм пеняни 13 434 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 194 311 700 сўм асосий қарз, 13 434 000 сўм пеня, 2 489 397,6 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни, даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган давлат божининг 151 182,4 сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 172, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар БББББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААААА фойдасига 194 311 700 сўм асосий қарз, 13 434 000 сўм пеня, 2 489 397,6 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган давлат божининг 151 182,4 сўм қисми даъвогар АААААААААА зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров