Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6556 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси Ответчик / Подсудимый B R K IMK NSILVER
Source ID 11ed247f-2cd8-44fc-85cc-d51b01093127 Claim ID PDF Hash 5f0a27b9d59a09e6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6556-сонли иш Судья И.Хайитов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 3 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Базаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар «B R K IMK NSILVER» масъулияти чекланган жамиятидан 7 044 930 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 3 522 465 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «B R K IMK N-SILVER» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 7 044 930 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 3 522 465 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати томонидан топширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишга тақдим қилинган хужжатлардан кўринишича низо тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 1 июндаги “Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олиш” тўғрисидаги 217-сонли ижара шартномасидан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга кичик саноат зонаси ҳудудидан ер участкасини ижарага берган, жавобгар эса шартномада белгиланган миқдорда ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини оқибатида 7 044 930 сўм ижара ҳақи тўловидан қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 7 044 930 сўм ижара қарздорлигини ундиришни сўраган. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъвогарнинг даъво талаби ишга тақдим қилинган иш ҳужжатларидан ўз исботини топди. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан 7 044 930 сўм ижара қарздорликни ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 3 522 465 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида ижара тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли эканлигини ҳисобга олиб, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 6 464 630,5 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 333, 544-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «B R K IMK N-SILVER» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси фойдасига 7 044 930 сўм муддати ўтган ижара қарздорлиги ва 3 522 465 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов