Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/7915 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Самадов Дилмурод Содиқжонович Ответчик / Подсудимый F rgh n S inning
Source ID 6c3b2e35-1fd2-43fa-8656-0c862decb78f Claim ID PDF Hash 32d9b72c94d8896e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
онун 43-моддаси онун 43 law
онунининг 37-моддаси онуни 37 law
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2502/7915-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Мирзаматов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 3 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Самадов Дилмурод Содиқжоновичнинг жавобгар “F rgh n S inning” масъулияти чекланган жамиятидан 1 173 480 000 сўм асосий қарз ва 586 740 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “F rgh n S inning” масъулияти чекланган жамиятидан томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни даъвогар Д.Самадов ва унинг адвокати Д.Мўминов (ордер асосида), жавобгар вакиллари адвокат Д.Хўжамбердиев ва Р.Асқаров (ордер ва ишончнома асосида), “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти вакили О.Умаров (ишончнома асосида), “T shk nt” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти вакили Ш.Хайдаровларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Самадов Дилмурод Содиқжонович (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Риштон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “F rgh n S inning” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 173 480 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 586 740 000 сўм пеня, жами 1 760 220 000 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан ишга “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти, “B g’d d xt T z l sh” акциядорлик жамияти ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 1 173 480 000 сўм асосий қарз ва 350 000 000 сўм пеня ундирилиши белгиланган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган. 2 Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида даъвогар даъво талабидаги пеня маблағларини шартнома шартлари ва қонун талабларига зид равишда ҳисоблаганлиги, биринчи инстанция суди иш ҳолатларига баҳо бермасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилишни сўраган. Ишни апелляция инстанциясида қайтадан кўришда “T shk nt” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “T shk nt” РФБ деб юритилади) ходими Ш.Хайдаров ишга мутахассис сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишга жалб қилинган учинчи шахслар “B g’d d xt T z l sh” акциядорлик жамияти ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамиятидан вакиллар суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни улар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Жавобгар вакиллари суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришларида унда баён қилинган важларни, шунингдек тарафлар ўртасида 2022 йил 24 июнда тузилган 4-сонли келишув олди-сотди шартномаси бўлиб ҳисобланмаслиги, аслида тарафлар “T shk nt” РФБ савдо майдонининг “Блок-Трейдинг” (N g B rd) бўлимида акцияларни олдисотдиси бўйича битимни амалга ошириш ҳақида келишув тузганликлари, мазкур қоидалар келишувнинг 1.1-бандида ҳам кўрсатилганлиги, биринчи инстанция суди томонлар ўртасида 2022 йил 24 июнда расмийлаштирилган келишув аслида акцияларни олди-сотди шартномаси ҳисобланмаслиги, томонлар ўртасида акцияларни олди-сотдисига оид алоҳида шартномалар эса 2022 йил 29 июнь, 2023 йил 17 апрель ҳамда 2023 йил 18 июлда биржада тузилганлигини, олди-сотди шартномаси бўйича жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилганлигини текширмасдан даъвони қаноатлантиришда хатоликка йўл қўйганлиги, даъводаги акцияларни олди-сотди шартномаси бўйича алоҳида биржа орқали шартнома расмийлаштирилмаганлиги, мажбурият ҳосил бўлмаганлиги, қолаверса даъвода кўрсатилган акциялар ҳозирги кунга қадар даъвогарнинг эгалигида бўлиб, акциялар жавобгарга топширилмаганлиги, биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларга баҳо бермасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги тўғрисидаги апелляция шикоятида кўрсатилмаган важларни келтириб ўтди ҳамда бу ҳақда ёзма фикрнома ва иш бўйича қўшимча далилларни тақдим этиб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг адвокати апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. 3 Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти вакили берган тушунтиришида тарафлар ўртасида 2022 йил 24 июнь куни 04-сонли қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича келишув тузилганлигини, келишувга кўра “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти брокерлик вазифасини бажаришини, сотилиши белгиланган барча қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида рўйхатга олинганлигини, биржада сотилган қимматли қоғозларга нисбатан бўлган ҳуқуқ олди-сотди битимларига кўра акциялар сотиб олувчи ўтганлигини, 2023 йилнинг I-чорагида (27 940 дона акция 1 173 480 000 сўм) амалга оширилиши лозим бўлган савдо бўйича (тўртинчи қисм) олди-сотди битими биржада расмийлаштирилмаганлиги, тўртинчи қисм бўйича сотилиши белгиланган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқ сотувчининг ўзида қолганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишга жалб қилинган мутахассис “T shk nt” РФБ ходими Ш.Хайдаров суд мажлисида берган тушунтиришида тарафлар 2022 йил 24 июнь куни “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти воситачилигида даъвогар ва жавобгар ўртасида 04-сонли қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича келишув тузилганлигини, мазкур келишувга асосан сотувчига тегишли қимматли қоғозлар тўрт қисм бўйича сотилиши, сотиб олувчи томонидан тўловлар амалга оширилиши белгилаганлигини, келишувга кўра дастлабки уч қисм бўйича алоҳида-алоҳида олди-сотди битимлари тузилиб, тўловлар амалга оширилганлигини, қимматли қоғозлардан фойдаланиш ҳуқуқи сотиб олувчига ўтганлигини, тўртинчи қисм бўйича сотилиши белгиланган қимматли қоғозлар депозитарийда турганлигини, депозитарийда турган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқ сутувчида қолганлигини билдирди. Судлов ҳайъати суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари ва ишга жалб қилинган мутахассиснинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган ва қўшимча тақдим этилган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Даъвогар даъво аризасида 2022 йил 24 июнда жавобгар (сотиб олувчи) билан ўрталарида учинчи шахс “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти воситачилигида қимматли қоғозларни сотиб олиш юзасидан 4-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага кўра даъвогарга тегишли бўлган жами баҳоси 4 693 962 000 сўмлик қимматли қоғозларни (акцияларни) жавобгар билан сотиб олишга келишилганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 2023 йил 30 майда тўланиши лозим бўлган 1 173 480 000 сўм пуллар тўлаб берилмаганлигини баён қилиб, ушбу ҳолатларни эса ўзининг даъво талабларига асос қилиб келтириб, жавобгардан 1 173 480 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 586 740 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. 4 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш материалларидан кўринишича, 2022 йил 24 июнда даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида, учинчи шахс “Мulk-S rm Br k rlik U i” акциядорлик жамияти воситачилигида “T shk nt” РФБ савдо майдонининг “Блок-Трейдинг” (N g B rd) бўлимида акцияларни олишсотиш бўйича битимни амалга ошириш ҳақида 04-сонли келишув (шартнома) тузилган. Келишув шартларига кўра, “B g’d d xt T z l sh” акциядорлик жамиятининг (эмитентнинг) даъвогарга тегишли ҳар бирининг номинал қиймати 1 950 сўм бўлган жами 111 761 дона оддий акциясини ҳар бирини 42 000 сўмдан жами 4 693 962 000 сўмга “T shk nt” РФБ савдо майдонининг “Блок-Трейдинг” (N g B rd) бўлими орқали алоҳида олди-сотди шартномаси тузиш билан сотиш белгиланган. Шунингдек, акциялар пакетини олди-сотди битими келишувнинг 2.1-бандида келтирилган жадвалга мувофиқ қисмлар (лотлар) бўйича, яъни биринчи қисм 2022 йилнинг II-чорагида (27 941 дона акция 1 173 522 000 сўм), иккинчи қисм 2022 йилнинг III-чорагида (27 940 дона акция 1 173 480 000 сўм), учинчи қисм 2022 йилнинг IV-чорагида (27 940 дона акция 1 173 480 000 сўм), тўртинчи қисм эса 2023 йилнинг I-чорагида (27 940 дона акция 1 173 480 000 сўм) амалга оширилиши кўрсатилган. Келишувнинг 3.8-бандида ҳам битим ЕПТК “N g B rd” савдо тизимидаги музокаралар усулида ишлайдиган бўлимда амалга оширилиши назарда тутилган. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига кўра, қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уюшган бозорларда олди-сотди битимлари тузилганда улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидалари билан, бошқа ҳолларда эса олди-сотди шартномалари билан белгиланади. Белгиланган муддатлар бузилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Мазкур Қонуннинг 18-моддасига биноан, қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Бунда акцияларнинг олди-сотди битимлари қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга оширилади, бундан акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар мустасно. Демак, қайд этиб ўтилган ҳолатлар ва таъкидланган қонунчилик талабларидан кўринадики, тарафлар ўртасида 2022 йил 24 июнда тузилган 04-сонли келишув акцияларни олди-сотди шартномаси ҳисобланмайди, балки 5 мазкур келишув тарафларнинг акцияларни келгусида “T shk nt” РФБ савдо майдонининг “Блок-Трейдинг” (N g B rd) бўлими орқали алоҳида олдисотди шартномаси (битим) тузиш йўли билан сотиш ва сотиб олиш ҳақидаги келишувидир. Мазкур келишувга мувофиқ қисмлар (лотлар) бўйича тарафлар ўртасида акцияларни олди-сотдисига оид 2022 йил 29 июнь, 2023 йил 17 апрель ҳамда 2023 йил 18 июлда алоҳида шартномалар тузилиб, улар электрон шаклда расмийлаштирилган. Хусусан, “T shk nt” РФБда 2022 йил 29 июнда даъвогарнинг 27 941 дона акцияларини умумий қиймати 1 173 522 000 сўмга сотиш ва сотиб олиш юзасидан 2 (UZ7024730002)-сонли, 2023 йил 17 апрелда даъвогарнинг 27 940 дона акцияларини умумий қиймати 1 173 480 000 сўмга сотиш ва сотиб олиш юзасидан 1 (UZ7024730002)-сонли, 2023 йил 18 июлда даъвогарнинг 27 940 дона акцияларини умумий қиймати 1 173 480 000 сўмга сотиш ва сотиб олиш юзасидан 1 (UZ7024730002)-сонли олди-сотди шартномалари тузилиб, ушбу шартномалар электрон шаклда расмийлаштирилган ва рўйхатдан ўтказилган. 2022 йил 24 июндаги 04-сонли келишувда қисмлар (лотлар) бўйича сотилиши белгиланган жами 111 761 дона акциядан 83 821 донаси учта қисм (лот) бўйича мазкур олди-сотди шартномаларига асосан “T shk nt” РФБда сотилган. Қолган 27 940 дона 1 173 480 000 сўмга сотилиши белгиланган (тўртинчи қисм-лот) акциялар бўйича эса “T shk nt” РФБ тизимидаги платформа орқали савдо амалга оширилмаган, олди-сотди шартномаси электрон шаклда расмийлаштирилмаган. Бу ҳолатда эса қонунчиликда белгиланган тартибда “T shk nt” РФБда сотилмаган 27 940 дона акцияга оид ҳуқуқларни тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 24 июндаги 04-сонли келишув бўйича жавобгарга ўтказилган деб бўлмайди. Чунки, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ, акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади. Ушбу Қонун 43-моддасининг биринчи қисмига биноан, депо ҳисобварағидан кўчирма акциядорнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган, Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан бериладиган ҳужжатдир. Шунингдек, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига кўра, ҳужжатсиз қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағи бўйича тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. 6 Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади. Демак, қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан, белгиланган тартибда “T shk nt” РФБда сотилмаган 27 940 дона акцияга бўлган ҳуқуқлар олувчига, яъни жавобгарга ўтмаган. Шунинг учун даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 1 173 480 000 сўм асосий қарзни тўлаб бериш бўйича мажбурияти юзага келмаган. Даъвогар эса бундай мажбурият бўлмасдан туриб, жавобгарга нисбатан асосий қарзни (акциялар қийматини) ва унга ҳисобланган 586 740 000 сўм неустойкани тўлаб бериш ҳақидаги талабларни билдиришга ҳақли эмас. Юқорида аниқланган ҳолатлар ҳамда таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган талаблари асоссиз бўлиб, уларни қаноатлантириб бўлмайди. Шу сабабдан бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши керак. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Бироқ, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики биринчи инстанция суди томонидан мазкур иқтисодий ишни кўришда ва даъво талабларини муҳокама қилиб, улар бўйича қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган, уларга атрофлича қонуний баҳо берилмаган, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Натижада даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келиниб, нотўғри қарор қабул қилинган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантириш, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги тўхтамга келди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклаб, даъво аризаси беришда тўланган 35 204 400 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан жавобгарнинг 7 фойдасига апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида қайта кўриш билан боғлиқ 17 602 200 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига жами 206 000 сўм биринчи ва апелляция инстанциялари судларида видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: “F rgh n S inning” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Самадов Дилмурод Содиқжоновичнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси беришда тўланган 35 204 400 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати Самадов Дилмурод Содиқжонович зиммасида қолдирилсин. Самадов Дилмурод Содиқжоновичдан: “F rgh n S inning” масъулияти чекланган жамияти фойдасига апелляция шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати; республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида қайта кўриш билан боғлиқ 17 602 200 сўм давлат божи; Олий суднинг депозитига 206 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи инстанция суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М. Умаров Ҳайъат аъзолари Д. Акрамова М. Умматова