← Назад
Решение #2838567 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 590 | — | law | |
| зарарни ундириш ФК | 325 | — | law | |
| ра ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2833-сонли иш
Судья: Б.О.Сатвалдиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 03 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.О.Сатвалдиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар -Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг
(" `Z GR LIZING" АЖ) манфаатида, жавобгар - "X JI-NIS ERL RI" фермер
хўжалиги ҳисобидан 14.728.131 сўм асосий қарз, 3.682.542 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Бутаев
(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг (" `Z GR LIZING" АЖ) манфаатида (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар "X JI-NIS ERL RI" фермер хўжалиги (бундан
буён матнда деб жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 14.728.131 сўм асосий қарз,
3.682.542 пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида
Палатанинг ишни унинг вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома
мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво талабининг асосий қарз қисмини тўлиқ қаноатлантиришни ва
даъво талабининг пеня қисмини камайтиришга қарши эмаслигини билдирди.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига
юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар томонидан олинганлиги тўғрисида
почта алоқа хизмати томонидан маълумотнома мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш
мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво
аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ЎзР. Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддаси 1-хатбошисида
агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга
йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг
учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
24/02-4-581-сонли лизинг шартномаси асосида 1-дона “Suk v 3+1” русумли омоч
етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва лизинг тўловларини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган.
Лизинг шартномасининг 2.1-бандига кўра, лизинг шартномаси жавобгар
томонидан техникалар қийматининг 20 фоизлик қисмини олдиндан тўлов шаклида
тўланганидан кейин кучга кириши назарда тутилган.
Лизинг шартномасининг 3.1-бандига кўра, 1-дона “Suk v 3+1” русумли омоч
қиймати 206.800.000 сўмни ташкил қилиб, шартноманинг 3.5-бандида лизинг
фоизи 19 фоизни ташкил этиши ва 3.6-бандида лизинг муддати 1 йиллик имтиёзли
даври билан 5 йилни ташкил этиши белгиланган.
Лизинг шартномасининг 4.3-бандига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг
ажралмас қисми бўлган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида
дифференциал усулида ҳисобланиши, ҳамда лизинг тўловлари мазкур жадвал
асосида жавобгар томонидан ҳар чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда
тўланиши кўрсатилган.
Лизинг шартномаси билан лизинг тўловларининг ҳисоби ва тўлов графиги
тасдиқланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан 1-дона “Suk v 3+1” русумли омоч
08.10.2024 йилдаги 24/376-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
лизинг объекти жавобгарга топширилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмай, унинг даъвогар олдида 30.10.2025 йил ҳолатига 14.728.131 сўм
миқдоридаги лизинг қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарларга юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини
бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
ФК 295-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбуриятни бажарган
кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи
сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини
қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга
тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати
билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасининг жавобгар ҳисобидан
14.728.131 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди ва даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий
судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий
қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 2532-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Бундан ташқари, даъвогар шартнома шартлари асосида жавобгар томонидан
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун лизинг шартномаси 8.3-бандига
асосан 3.682.542 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий судлар
томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил
27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 8-бандига кўра лизинг шартномаси ва (ёки)
лизинг объектини олди-сотди шартномаси мажбуриятлари бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ҳуқуқи бузилган лизинг субъекти айбдор
шахсдан қонунда ёки шартномада белгиланган неустойкани ундиришни талаб
қилишга ҳақли. Бунда, агар неустойка билан бирга зарарни ҳам ундириш ҳақидаги
талаб билдирилган бўлса, зарарни ундириш ФКнинг 325-моддаси талабларига
риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига
кўра ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд жавобгар томонидан шартномадаги мажбурият бажарилиш даражасини
инобатга олиб, талаб қилинган 3.682.542 сўм пеняни қисман, яъни 516.000 сўм
миқдорида қаноатлантиришни қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 14.728.131 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаи талабини ва 516.000 сўм пеня қисмини
ундиришни қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармасининг (" `Z GR LIZING" АЖ) манфаатида
киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "X JI-NIS ERL RI" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
" `Z GR LIZING" АЖ фойдасига 14.728.131 сўм асосий қарз, 516.000 сўм пеня
ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "X JI-NIS ERL RI" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши мумкин.
Судья
Б.О.Сатвалдиев