← Назад
Решение #2838576 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19939-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Наманган шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати судья Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар
А.Мухиддинов ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– “ФФФ” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси қарздор “ҚҚҚ” масъулияти
чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 6 ноябрдаги аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан “ФФФ”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан берилган
апелляция шикоятини судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи– “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ҚҚҚ” масъулияти
чекланган жамиятии (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги
ажрими билан аризачининг аризаси қайтарилган.
Аризачи апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажримини бекор
қилишни, аризани иш юритувга қабул қилишни ҳамда қарздорга нисбатан
умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилишини
сўраган.Даъвогар судга жавобгар фермер хўжалигининг мол-мулк ва пул
маблағларини хатлаб қўйиш ҳақида даъвони таъминлаш аризаси билан
мурожаат қилган.
Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
26-моддаси мувофиқ тугатиш бошқарувчисиниинг иш ҳақиси кредиторлар
йиғилиш томонидан белгиланиши ва суд томонидан тасдиқланиши, тўлов
1
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилиши, суд томонидан иш
ҳақи тўлаш ҳақидаги талаб жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб
топишда ёки соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишда
қўлланиши белгиланганлиги, қарздорни умумий тартибда банкрот деб
топишни сўраб ариза тақдим қилганлиги, мазкур ҳолатда суднинг депозит
ҳисобварағига олдиндан тўлов назарда тутилмаганлиги, суд томонидан
моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, Қонунинг 25-моддасида
суд бошқарувчилари давлат божи тўламасдан судларга ариза бериши
мумкинлиги ҳақида важларни келтирган.
Аризачи апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисида 2025 йил
3 декабрда ариза тақдим этган.
Шунингдек, аризачи томонидан Наманган туманлараро иқтисодий
судига такрор қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб ариза
тақдим қилган. Ариза суд томонидан иш юритишга қабул қилиниб, ишни
кўриб чиқиш 2025 йил 18 декабрь кунига тайинланган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган ишда иштирок этувчилар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан ишни уларни вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачини апелляция
шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини инобатга олиб, аризачининг
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Судлов ҳайъатига аризачи вакили томонидан берилган апелляция
шикоятидан воз кечиш ҳақидаги ариза келиб тушган.
ИПК 275-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади, учинчи қисмига кўра, апелляция шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, бешинчи
қисмига кўра, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган
тақдирда айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти
(протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим
қилинганлигини инобатга олиб, аризачининг апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
2
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли қарори 21-бандининг иккинчи хатбошисида,
апелляция, кассация шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи
қайтарилмаслиги, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат
божи шикоят берган шахсдан ундирилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Бироқ, аризачи суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан
шикоят берган.
Мазкур тоифадаги ажримлар устидан шикоят берилганда давлат божи
ундирилиши назарда тутилмаган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, давлат божини ундирмасликни,
тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 195, 273-275-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилди:
“ФФФ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“ФФФ” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция
инстанцияси суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб,
унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил
ичида ажримни қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
А.Мухиддинов
А.Иномов
3