Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9767 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ded5c7f6-0575-48bc-96f6-d42513e5b6d1 Claim ID PDF Hash 2a70aa55d8ae69b8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9767-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 3 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар “*****” АТИБнинг жавобгар “*****” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “*****” хусусий корхонаси ҳисобидан муддатли асосий қарз 342 857 152,90 сўм, муддати ўтган кдедит қарзи 162 873 182,88 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 24 631 650,92 сўм, муддатли жорий фоизи 12 344 143,94 сўм, пеня 1 151 760,70 сўм жами 543 857 881,34 сўм қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Гулмуродов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “*****” АТИБ (бундан буён матнда – палата деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “*****” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддатли асосий қарз 342 857 152,90 сўм, муддати ўтган кдедит қарзи 162 873 182,88 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 24 631 650,92 сўм, муддатли жорий фоизи 12 344 143,94 сўм, пеня 1 151 760,70 сўм жами 543 857 881,34 сўм қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, суд кунига қадар жавобгар томонидан кредит қарздорликлар тўланмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 25 апрел куни №126645/297/2024-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга йиллик 27 фоиз устама билан 24 ой муддатга 1 200 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиши, жавобгар эса белгиланган муддатда кредит қарздорлигини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 29 апрелдаги ипотека шартномасига асосан, қўшимча жавобгар “*****” хусусий корхонасига тегишли бўлган Қарши шаҳар “*****” МФЙ, *****17-уйдан жойлашган “*****мулк ва унга бириктирилган ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Даъвогар кредит шартномаси шартларини тўлиқ бажариб жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берган. Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш графигини бузиб, кредитнинг асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво таблари асослидир. Чунки: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра жавобгар томонидан қарздорлик баратараф этилмаган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ундирувни кредит таъминоти сифатида жавобгарларга тегишли бўлган гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Мазкур модданинг учинчи қисмига биноан, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 54-моддаси тўртинча қисмига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. 2024 йил 29 апрелдаги ипотека шартномасига асосан, қўшимча жавобгар “*****” хусусий корхонасига тегишли бўлган Қарши шаҳар “*****” МФЙ, *****17-уйдан жойлашган “*****мулк ва унга бириктирилган ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга 1 500 000 000 сўмга баҳоланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми томонидан 2006 йил 22 декабрда қабул қилинган 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, ундирувни гаров мулкларига қаратиш талабини қаноатлантиришни, гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилашни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар ҳисобидан 1 151 760,70 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 161 246 сўмга қадар камайтиришни пеняни қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқоридагиларга кўра суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириб, суд харажатлрини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан: даъвогар “*****” АТИБ фойдасига 342 857 152,90 сўм муддатли асосий қарз, 162 873 182,88 сўм муддати ўтган кдедит қарзи, 24 631 650,92 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 12 344 143,94 сўм муддатли жорий фоизи, 161 246 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 почта харажати ундирилсин. Ундирув 2024 йил 29 апрелдаги ипотека шартномасига асосан, қўшимча жавобгар “*****” хусусий корхонасига тегишли бўлган Қарши шаҳар “*****” МФЙ, *****17-уйдан жойлашган “*****мулк ва унга бириктирилган ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Гаров мулки бўлган 2024 йил 29 апрелдаги ипотека шартномасига асосан, қўшимча жавобгар “*****” хусусий корхонасига тегишли бўлган Қарши шаҳар “*****” МФЙ, *****17-уйдан жойлашган “*****мулк ва унга бириктирилган ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи 1 500 000 000 (бир миллиард беш юз миллион) сўм этиб белгилансин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 10 877 158 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров