← Назад
Решение #2838585 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 3 декабрь
4-1501-2502/21660-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, суд тугатиш
бошқарувчиси А.Сотволдиев, даъвогар «****************» масъулияти чекланган
жамияти уд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «****************» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 700 994 494,74 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«****************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 700 994 494,74 сўм
маблағни ундиришни сўраган.
Даъвогар жамият суд тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида даъво аризаси
бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб,
қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 08 июлдаги №4-1501-2503/13575-сонли ҳал қилув қарори билан
«****************» масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб А.Сотволдиев тайинланган.
Корхонани тугатиш жараёнида қарздор жамиятнинг мол-мулкини аниқлаш ва
молиявий аҳволи таҳлил қилинганда, «****************» масъулияти чекланган
жамияти ва «****************» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил
20 март кунги 132-сонли шартнома тузилиб, 2024 йил 20 март кунги
128-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 650 197 656,64 сўмлик кепак, кунжара
маҳсулотлари, 2024 йил 29 апрель куни №S-29/04-сонли шартномага кўра, 2024 йил
30 апрель кунги S-1-сонли ҳисобварақ-фактура билан «****************»
масъулияти чекланган жамиятига 50 796 838,10 сўмлик сут ва сут маҳсулотлари
етказиб бериб, «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан
олинган маҳсулотлар учун «****************» масъулияти чекланган жамиятига
тўлов қилмаганлиги оқибатида бугунги кун ҳолатига жами 700 994 494,74 сўм
қарздорлиги борлиги аниқланган.
Таҳлил натижасида «****************» масъулияти чекланган жамиятига
жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамияти томонидан
700 994 494,74 сўм пул маблағлари тўлаб берилмагани аниқланган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд бўлган шартномалар, ишончномалар,
ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари,
банк айланма кўрсатгичлари билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади) нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007
йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга
эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш
учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади” деб тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2025 йил 12 сентябрь кунги 25сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 700 994 494,74 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни
лозим топади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъво талабини қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгардан 700 994 494,74 сўм асосий қарз, тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан 14 019 889,89 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар «****************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
700 994 494,74 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «****************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
14 019 889,89 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова