← Назад
Решение #2838587 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| онун | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
94-1601-2503/16469-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Б.Мадрахимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Сабиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар АААнинг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 26 250 000 сўм жарима қўллаш ва ундириб бериш
тўғрисидаги аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “БББ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар
вакиллари У.Хамиджанов, М.Асқаров (ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили Д.Исмоилов (ишончнома асосида)лар иштирокида судлов ҳайъатининг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан 26 250 000 сўм жарима қўллаш ва ундириб
беришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига қўлланилган 26 250 000 сўм жарима ундириш,
даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жаримани
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, ХККМ МБ Тошкент
шаҳар бош бошқармаси х/р: 23402000300100001010, МФО 00014, ИНН
201122919, шхр: 4014 1086 0262 7770 4999 2278 002 ҳисоб рақамига ундириш,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 525 000 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Хал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Жавобгар судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўраган.
1
Кассация шикоятига асос сифатида иш биринчи инстанция судида
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқилгани, даъвогар томонидан ташкил этилган
махсус комиссиясининг 02.06.2025 йил кунги 2-16-2025/33-сонли иш
қўзғатиш ажрими талаби тушунтирилмагани, ажрим талабида кўрсатилган
камчиликларни бартараф этишга имконият берилмагани, даъвогар махсус
комиссиясининг 05.06.2025 йилги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
“Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 40-моддасида кўрсатилган тартибда ва
муддатда юқори турувчи органга ёки маъмурий судга шикоят қилиш
имконини бермагани, ушбу қарордан нусха ҳам бермагани, унга жарима
қўлланилган кунга қадар тегишли рухсатнома олиш мақсадида 2025 йил май
ойида ID-3269-сонли ариза ва 2025 йил июнь ойида ID-3463-сонли ариза билан
“Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” давлат унитар
корхонасига мурожаат этгани, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорига асосан даъвогар 16.10.2025 йилдаги 33-сонли инкасса
топшириқномаси билан 26 250 000 сўм жаримани 23.10.2025 йил куни
жавобгар ҳисобидан мажбурий ундириб олгани, жавобгар амалда 2024 йил
13 июнда 07-00138-сонли рақам билан “Оилавий меҳмонхона уйлари,
хостеллар, ўтовлар ва чодирли оромгоҳлар хизматини кўрсатиш” бўйича
рухсатномага эга бўлганлиги, бундан ташқари жавобгар “Туризм
хизматларини сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонасидан
“ li” меҳмонхонаси фаолияти билан шуғилланиш учун мувофиқлик
сертификатига эга эканлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссизлигини билдириб, уни қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги хулосага
келди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра,
суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
2
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рекламанинг айланиши соҳасидаги
ваколатли давлат органидир.
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида, ваколатли давлат органи
рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар ҳақида
қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиши назарда
тутилган ва учинчи қисмига мувофиқ, ваколатли давлат органининг ўз
ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик
юритувчи субъектлар, шу жумладан рекламага оид фаолият субъектлари
томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Рақобат қўмитасининг 2025 йил 5 майдаги 2546/26-26/4-сонли хатида Туризм
қўмитаси томонидан 2025 йил 29 апрелдаги 02-10-10-3660-сонли хатига
асосан Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи “ li” меҳмонхонаси
томонидан m b king.uz онлайн бронлаш платформасига тегишли
мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ҳолда меҳмонхона хизматлари
тўғрисида реклама материаллари жойлаштирганлиги билдирилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 13 майдаги 102-I h-сонли текшириш
ўтказиш тўғрисидаги буйруққа асосан жавобгар фаолияти Қонун ва ушбу
қонунга тегишли меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан
текширув ўтказилган.
Даъвогарга тақдим қилинган маълумотлар ўрганилганда, “ li
m hm n n si” жавобгар жамиятга тегишли эканлиги, жамият 2024 йил
13 июнда 07-00138-сонли рақам билан “Оилавий меҳмонхона уйлари,
хостеллар, ўтовлар ва чодирли оромгоҳлар ягона реестри”га хостел сифатида
рўйхатга олинганлиги, жавобгар меҳмонхона сифатида фаолият олиб бориш
учун тегишли мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмасада, жамият
томонидан m b king.uz онлайн бронлаш платформасига меҳмонхона
хизматлари тўғрисида реклама материаллари жойлаштирганлиги, жавобгар
томонидан Наманган шаҳар, .Темур кўчаси, 99-уйдаги бинонинг том
қисмига ўрнатилган ташқи реклама ёзувларида ҳам “ li
t l” ёзувлари
туширилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан даъвогар томонидан 2025 йил 14 майда
далолатнома тузилган.
Даъвогарнинг махсус комиссияси томонидан 2025 йил 2 июнда 2-162025/33-сонли иш қўзғатилиб, мазкур иш 2025 йил 5 июнда кўриб чиқилган.
Кўриб чиқиш натижаси бўйича жавобгар томонидан Қонун 16моддасининг биринчи қисми, учинчи қисмининг ўн иккинчи хатбоши ҳамда
тўртинчи қисмининг учинчи хатбошида келтирилган талаблар бузилган деб
топилиб, ҳудудий даъвогарнинг махсус комиссияси томонидан 2025 йил
5 июнда 2-16-2025/33-сонли кўрсатма берилган ва шу куни 2-16-2025/33сонли қарор чиқарилган.
Ушбу кўрсатмага асосан, жавобгарга 2025 йил 4 июлга қадар Қонун 16моддасининг биринчи қисми, учинчи қисмининг ўн иккинчи хатбоши ҳамда
тўртинчи қисмининг учинчи хатбошида келтирилган талабларнинг
бузилишини тўхтатиш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик
3
бўйича чора–тадбирларини белгилаш, бир ойлик муддатда Қонуннинг 47моддаси (Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий
санкциялар)да номақбул реклама берганлик учун — базавий ҳисоблаш
миқдорининг етмиш баравари миқдорида, яъни 26 250 000 (йигирма олти
миллион икки юз эллик минг) сўм миқдорида белгиланган жарима
маблағларини Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни
ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ихтиёрий равишда ўтказиб
бериш орқали қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юклатилган.
Берилган кўрсатмада жавобгар томонидан амалга оширилган ишлар
тўғрисида ҳамда кўрсатмани бажарилиши юзасидан бир ой муддатда ҳудудий
бошқармага ёзма ахборот тақдим этиш белгиланган.
Бироқ, кўрсатманинг 26 250 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баравари) миқдоридаги жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаб бериш
тўғрисидаги талаби жавобгар томонидан бажарилмаган.
Қонун 47-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, рекламага оид
фаолият субъектлари бўлган юридик шахслар реклама тўғрисидаги
қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган
тақдирда молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан
амалга оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса молиявий санкцияларни
қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
Молиявий санкцияларни қўллаш рекламага оид фаолият субъектлари
бўлган юридик шахсларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки
кўрсатмасини бажариш ёхуд реклама тўғрисидаги қонунчиликда назарда
тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 39моддасида Ваколатли давлат органи(Ўзбекистон Республикаси Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси)нинг
кўрсатмаси унда белгиланган муддатда ижро этилиши лозимлиги, кўрсатмани
муддатида ижро этмаганлик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб
бўлиши, ваколатли давлат органининг кўрсатмасини ижро этмаганлик деганда
кўрсатмани ижро этишдан бўйин товлаш ёки кўрсатмани қисман ижро этиш
ёхуд ўз вақтида ижро этмаслик тушунилиши кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш
қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 33-бандида, кўрсатма унда белгиланган
муддатда бажарилиши лозимлиги, кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик
қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши, кўрсатманинг
бажарилганлиги субъектни текшириш далолатномаси билан ёхуд қонунчилик
бузилиши бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан тасдиқланиши,
ушбу ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилиши ҳамда иш кўрсатма
бажарилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, ваколатли давлат органининг молиявий санкция қўллаш
ҳақида қарори мавжуд бўлиб, ушбу қарор бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас
деб топилмаган. Ушбу қарор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
4
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шу
жумладан рекламага оид фаолият субъектлари томонидан ижро этилиши
мажбурийдир.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарнинг
жавобгарга нисбатан 26 250 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баравари) миқдорида жарима қўллаш тўғрисида қарори мавжудлиги
сабабли, даъво талабининг жарима қўллаш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, 26 250 000 сўм ундириш қисмини эса қаноатлантиришни лозим
топган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг 2025 йил 5 июндаги 2-162025/33-сонли қарори ҳамда даъво аризасида жарима Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
химоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари рақобатни
ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилиги, ХККМ МБ Тошкент шаҳар бош бошқармаси
х/р: 23402000300100001010, МФО 00014, ИНН 201122919, шхр:4014 1086
0262 7770 4999 2278 002)га тўланиши белгиланганлиги сабабли жарима
суммасини мазкур ҳисоб рақамга ундиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун
кассация шикоятида келтирган важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Зеро, даъвогар махсус комиссиясининг жавобгарга нисбатан
26 250 000 сўм жарима тайинлаш тўғрисидаги қарори 2025 йил 5 июн куни
қабул қилинган бўлиб, “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази”
давлат унитар корхонаси томонидан жавобгарга унинг 12 та 27 та жойига
тааллуқли меҳмонхона фаолиятини амалга ошириш учун берилган
мувофиқлик сертификати орадан 1 ой 23 кун ўтгандан сўнг, яъни 2025 йил
28 июлда давлат рўйхатига олинган.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди ҳал қилув қарори қабул қилиш асосли ва қонуний тўхтамга келган деб
ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
5
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан
тўланган 262 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харжатини инобатга
олиб унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 72, 118, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 262 500 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харжати инобатга олиниб унинг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
А.Иномов
А.Мухиддинов
6