Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/16925 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Намуна адирлари
Source ID e907e9fa-86ef-4553-9b3f-78d8eb206eff Claim ID PDF Hash fdc44de2b03edc9d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 130-моддаси ИПК 130 law
Ушбу Кодекс 132-моддаси Ушбу Кодекс 132 code_article
келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси келишув битимининг мазмуни ИПК 132 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
шунингдек ИПКнинг 134-моддаси шунингдек ИПК 134 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2501/16925-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Маматожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Д.Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 3 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Ахмадуллаева (ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Т.Жумаев (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Намуна адирлари” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан 61 281 900 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Намуна адирлари” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 61 281 900 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво асосини ўзгартириш, яъни 2024 йил 26 мартдаги 370694-сонли ва ва 2025 йил 3 февралдаги 370694-сонли шартномаларга асосан 2025 йил 1 август куни ҳолатига бўлган 61 281 900 сўм асосий қарзни жавобгардан ундириш ҳақидаги қўшимча аризаси иш юритувга қабул қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида тушунтириш берган мутахассис - “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилоят бошқармаси бошлиқ ўринбосари А.Хомидов суднинг 2 топшириғига асосан текшириш ўтказилгани, унда жавобгар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатномалар инобатга олиниб, ҳисоб-китоблар қилингани, 2024 йилни 1 январь куни ҳолатига истеъмолчини фойдаланилган электр энергиясидан 18 479 900 сўмлик қарзи бўлгани, 2025 йил 1 январь куни ҳолатига 113 875 780 сўмлик қарзи бўлгани, ўрганишда истеъмолчи томонидан тасдиқланган солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактуралар инобатга олингани, истеъмолчидан Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан ундирилган 102 884 980 сўм пул маблағи чегирилганида 2025 йил 1 август куни ҳолатига 61 281 900 сўм қарз қолганини баён қилди. Жавобгар вакили суд мажлисида мутахассис хулосасига нисбатан эътироз билдириб, текширишда жавобгар томонидан тушуниб-тушунмасдан имзоланган солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактуралар нотўғри инобатга олингани, даъвогар вакиллари билан иш кўрилаётган вақтда қайта ҳисобкитоб қилингани, муқаддам суд қарори билан ундирилган 102 884 980 сўм пул маблағи аслида даъвогар томонидан нотўғри ҳисобланиб суд қарори билан ундирилган бўлса-да, жавобгар уни ҳам инобатга олишга розилик билдираётгани, фақат даъвогар томонидан ҳисобланган пеня суммасига нисбатан эътирози борлиги учун даъвогарга пеня қайта ҳисоб-китобни қилиш мажбуриятини юклашни, ўзаро ҳисоб-китоблар қилиниб даъво талабидаги қарздан 28 502 600 сўмлик қисмини жавобгар тан олгани учун тузилган келишув битимини тасдиқлашни баён қилди. Даъвогар вакили жавобгар билан келишув битими тузилганини инобатга олишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг келишув битими бўйича фикрларини ва мутахассиснинг фикрини тинглаб, низо юзасидан тузилган келишув битимини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрда тузилган келишув битимига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш шартномалар бўйича жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 2025 йил 1 август куни ҳолатига ҳосил 3 бўлган 28 502 600 сўмлик асосий қарзни жавобгар 2026 йил 1 февраль кунига қадар даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган. ИПК 130-моддасига асосан суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ушбу Кодекс 132-моддасига асосан келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас. Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади. Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида” 2009 йил 18 декабрь кунги 204-сонли Қарорининг 11-бандига кўра, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Қайд этилган Пленум қарорининг 17-бандига асосан, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим. ИПК 110-моддасининг еттинчи бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса иш юритиш тугатилади. Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган келишув қонун талаблари асосида расмийлаштирилганлиги, тарафларни раҳбарлари томонидан имзоланганлиги ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, шунингдек ИПКнинг 134-моддасида назарда тутилган келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун асослар ҳам мавжуд эмаслигини 4 инобатга олиб, уни тасдиқлашни ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Судлов ҳайъатига мутахассис томонидан тақдим этилган хулосаси таҳминларга асослангани, яъни хулосада жавобгар томонидан 2024 йилда ортиқча миқдорда электр энергиясини истеъмол қилмаган бўлиши мумкинлиги қайд этилгани, бундан ташқари мутахассис томонидан жавобгарда ўрнатилган ҳисоблагичдан олинган кўрсаткичлар ўрганилмагани, шунингдек мутахассис 2024 ва 2025 йилларда тузилган электр энергияси таъминоти шартномаларида келишилган электр энергияси лимитидан келиб чиқмасдан тарафлар ўртасида расмийшатирилган, лекин жавобгар томонидан ҳужжатларни тўғрилигини инкор этаётган солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактураларда асослангани учун мутахассис хулосасини танқидий баҳолаб уни инобатга олишни лозим топмади. Бундан ташқари, даъво аризасида асосий қарзни ундириш сўралгани, пеня ундириш талаби билан мурожаат этилмагани ва апелляция инстанция судига даъво предметидан ташқарига чиқиш ваколати берилмагани учун жавобгарга ҳисобланган пеня масаласи кўрилмади. ИПК 279-моддасининг олтинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади. Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати келишув битимида суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласи ҳал этилмагани боис суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни, яъни биринчи ва апелляция инстанциялари учун республика бюджетига даъвогардан 983 379 сўм давлат божини, жавобгардан 855 078 сўм давлат божини ундириб, тарафлар томонидан тўлаган почта ҳаражатини зиммаларида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 130, 132, 134, 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: Жавобгар “Намуна адирлари” ишлаб чиқариш кооперативининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ва жавобгар “Намуна адирлари” ишлаб чиқариш 5 кооперативи ўртасида 2025 йил 3 декабрда тузилган келишув битими жавобгар “Намуна адирлари” ишлаб чиқариш кооперативи 2025 йил 1 август куни ҳолатига ҳосил бўлган 28 502 600 сўм асосий қарзини 2026 йил 1 февралга қадар тўлаш мажбуриятини зиммасига олиш шарти билан тасдиқлансин. Даъвогар ва жавобгар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм миқдордаги почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Республика бюджетига: даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятидан 983 379 сўм давлат божи; жавобгар “Намуна адирлари” ишлаб чиқариш кооперативидан 855 078 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалар берилсин. Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф бир йил муддатда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова