Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/15246 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый UZTEST
Source ID 0cea9d30-1060-4edf-868b-9ce233a83554 Claim ID PDF Hash 32613fc309f2099c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2502/15246-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 3 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг жавобгар “UZTEST” масъулияти чекланган жамиятидан 554 400 сўм пеня, 267 000 сўм закалат пули, 267 990 сўм жарима ундириш ҳамда жавобгар зиммасига шартнома бўйича хизматни бажариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни тарафлардан даъвогар вакиллари Ж.Убаев, Ш.Холматов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари И.Фаттаховларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UZTEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 554 400 сўм пеня, 267 000 сўм закалат пули, 267 990 сўм жарима, жами 1 089 390 сўм пул маблағларини ундириб беришни ҳамда жавобгар зиммасига шартнома бўйича хизматни бажариш мажбуриятини юклашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида суд ишни кўришда даъвогар вакиллари иштирокини таъминламаганлиги, суд қарорида даъво аризасини рад этишни асослашда жавобгарнинг далиллар билан исботланмаган важларидан фойдаланиб, ишни бир ёқлама кўриб чиққанлиги, даъвогар томонидан тузилган нуқсон 2 далолатномасини далил сифатида қабул қилмаслигини, чунки ушбу ҳужжат жавобгар томонидан имзоланмаганлигини баён қилиб, ишни мазмунан ичига кирмасдан юзаки кўриб чиққанлиги ҳақидаги ва бошқа важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришларида унда баён қилинган важларни келтириб ўтди, шунингдек даъво аризасида жавобгардан 267 000 сўм закалат пули ва 267 990 сўм жарима ундириш ҳақидаги талаблар техник хатолик туфайли нотўғри ёзилганлиги ва қолиб кетганлигини, шу боис бу даъво талабларини муҳокама қилмасликни билдирди ҳамда даъво талабидаги мажбурият юклаш талабига аниқлик киритиб, судлов ҳайъатидан жавобгар зиммасига қуёш электр станциясидаги аниқланган носозликларни бартараф этиш мажбуриятини юклашни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида шикоят асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ва биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш материалларидан кўринишича, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар (ижрочи) ўртасида 2024 йил 30 сентябрда 68-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, жавобгар даъвогарнинг Термиз тумани Янгиариқ ҚФЙ Айритом МФЙ Дўстлик кўчаси “Айритом” чегара божхона пости маъмурий биносига 20 кВт/с қувватдаги қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса кўрсатилган хизматлар учун белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича ишлар қиймати қўшилган қиймат солиғи билан 98 560 000 сўмни ташкил этган. 3 Тарафларнинг мажбуриятлари ва улар ўртасидаги низо ушбу шартномадан келиб чиққан. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида 2024 йил 9 октябрда бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилиб, даъвогар томонидан ишлар қабул қилиб олинган, шунингдек тарафлар ўртасида 2024 йил 9 ноябрда 388319-сонли ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Даъвогар томонидан шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома қийматининг 30 фоизи 10 банк иш куни ичида, қолган 70 фоизи объект ўрнатилиб ишга туширилгандан сўнг жавобгарга ўтказиб берилган. Кейинчалик, даъвогарга тегишли бўлган “Айритом” чегара божхона пости маъмурий биносига жавобгар томонидан ўрнатилган қуёш фотоэлектр станцияси даъвогар масъул ходимлари томонидан кўздан кечирилганда қуёш панели ишламаётганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2024 йил 15 ноябрда “Нуқсон далолатномаси” расмийлаштирилган. Қуёш фотоэлектр станциясида аниқланган носозликларни бартараф этиш ҳақида даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, носозликлар таъмирлаб берилмаган. Шу сабабдан тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 554 400 сўм пеня, 267 000 сўм закалат пули, 267 990 сўм жарима ундириш, жавобгар зиммасига шартнома бўйича хизматни бажариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаблар билан судга даъво аризаси киритган. Даъвогар даъво аризасида жавобгардан 554 400 сўм пеня, 267 000 сўм закалат пули, 267 990 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни келтирмаган ва уларни асослантириб бермаган. Ишни апелляция инстанциясида қайтадан кўришда даъвогар вакиллари суд мажлисида даъво аризасида жавобгардан 267 000 сўм закалат пули ва 267 990 сўм жарима ундириш ҳақидаги талаблар техник хатолик туфайли нотўғри ёзилганлиги ва қолиб кетганлигини билдириб, бу даъво талабларини муҳокама қилмасликни сўради. Юқорида аниқланган ҳолатларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг жавобгардан пеня, закалат пули ва жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Шу сабабдан даъвогарнинг бу даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши керак. Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 554 400 сўм пеня, 267 000 сўм закалат пули, 267 990 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, бу даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. 4 Шунингдек, даъво аризасида жавобгар зиммасига шартнома бўйича хизматни бажариш мажбуриятини юклаш талаби билдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномасининг 3.4-бандида ижрочи қуёш электр станциясидаги аниқланган носозликларни бартараф этиш учун 5 йил муддатда ўз маблағлари ҳисобидан техник хизмат кўрсатиши; шартноманинг 3.5-бандида қуёш панеллари кафолат муддати 25 йил этиб белгиланиши; шартноманинг 3.6-бандида эса ушбу кафолат мобайнида аниқланган ёки келиб чиққан камчиликлар (носозликлар) ижрочининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартноманинг мазкур шартларига асосланиб, жавобгар зиммасига шартнома бўйича хизматни бажариш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида бу даъво талабига аниқлик киритиб, судлов ҳайъатидан жавобгар зиммасига қуёш электр станциясидаги аниқланган носозликларни бартараф этиш мажбуриятини юклашни сўради. Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарнинг зиммасига бундай мажбуриятни юклаш ҳақидаги талабни билдиришга ҳақлидир ва шунинг учун унинг бу талаби қаноатлантирилиши керак. Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини кўриб чиқишда ишда даъвогар иштирокини таъминлаш мақсадида унинг манзилига суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган бўлиб, почта хизматининг электрон хабарномасида суд ҳужжатини топширилганлик ҳолати “Етказилди” деб кўрсатилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан иш даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқилиб, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган. Шу боисдан даъвогарнинг суд ишни кўришда унинг вакиллари иштирокини таъминламаганлиги ҳақидаги важи асосиздир. Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси бўйича изоҳ бермаганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишмайди. Негаки, иш материалларидан аниқланишича, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилиб, суднинг 2025 йил 16 сентябрь кунги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Бироқ, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг жавобгар зиммасига мажбурият юклаш ҳақидаги 5 даъво талаби муҳокама қилинмаган, ушбу талаб бўйича қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган, уларга атрофлича қонуний баҳо берилмаган, процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Натижада ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келиниб, даъвонинг ушбу қисми бўйича нотўғри қарор қабул қилинган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириш, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги тўхтамга келди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига мувофиқ, божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу асосга кўра, даъвогар қонунга мувофиқ давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли даъвонинг рад қилинган қисми бўйича ундан давлат божи ундирилмайди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, ундан республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанциялари судларида кўриш билан боғлиқ 5 625 000 сўм давлат божи, даъвогарнинг фойдасига даво аризаси ва апелляция шикояти беришда тўланган 78 700 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозитига 103 000 сўм апелляция инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. 6 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорининг мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қисми бекор қилинсин ва ушбу даъво талаби бўйича янги қарор қабул қилинсин. Мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. “UZTEST” масъулияти чекланган жамияти зиммасига ўн беш кунлик муддатда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости маъмурий биносига ўрнатилган 20 кВт/с қувватли қуёш фотоэлектр станциясидаги аниқланган носозликларни бартараф этиш мажбурияти юклатилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “UZTEST” масъулияти чекланган жамиятидан: республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанциялари судларида кўриш билан боғлиқ 5 625 000 сўм давлат божи; Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси фойдасига даво аризаси ва апелляция шикояти беришда тўланган 78 700 сўм почта харажати; Олий суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи инстанция суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М. Умаров Ҳайъат аъзолари Д. Акрамова М. Умматова