← Назад
Решение #2838604 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 3 декабрь
4-1505-2501/10162-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “F rg’ n
hududi
l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“FARG’ONA HUMO BA T QUSHI” хусусий корхонаси ҳисобидан фойдаланилган
электр энергияси учун 784 919 748 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
тарафлардан даъвогар вакили Б.Ядгаров (2025 йил 28 август кунидаги 541сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“F rg’ n hududi
l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “FARG’ONA HUMO BA T QUSHI” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 784 919 748 сўм
асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
электр ҳисоблагич кўрсатгичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини,
жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини баён
этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг суд мажлисида
берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр
таъминоти бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра,
даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз
навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ
тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
3.3, 3.6 ва 3.12-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган электр
энергияси учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга
оширмаган, натижада, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг
фойдаланилган электр энергиясидан 784 919 748 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар томонидан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ўз вақтида
тўлаб қўйиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
784 919 748 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 784 919 748 сўм асосий қарз
ундириш талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз
тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан асосий қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 784 919 748 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 15 698 394,96 сўм давлат божини
ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “FARG’ONA HUMO BA T QUSHI” хусусий корхонаси
ҳисобидан даъвогар “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик
жамияти фойдасига 784 919 748 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “FARG’ONA HUMO BA T QUSHI” хусусий корхонаси
ҳисобидан республика бюджетига 15 698 394,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев