Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/6031 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Sh hri nd Pr zid nt rzusi Ответчик / Подсудимый B ODIR
Source ID 1c28a0c7-45b0-462a-9102-edec4b5d6a9e Claim ID PDF Hash b64055fdaa06d02e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/6031-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил 3 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар рахбари И.Хошимов (паспорт асосида), даъвогар вакили-адвокат Х.Солиев (16.10.2025 йилдаги 1026210-сонли ордер асосида), жавобгар вакили А.Арабов (05.11.2025 йилдаги ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи манфаатида жавобгар “B ODIR” фермер хўжалигига нисбатан 56 736 023,40 сўм қарздорлик, 282 864 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) даъвогар “Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги матнларда “даъвогар” ёки “буюртмачи”деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “B ODIR” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” ёки “хўжалик” деб юритилади)дан 56 736 023,40 сўм қарздорлик, 282 864 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар рахбари суд мажлисида, жавобгар билан 2023 йил 2 февралда 001-сонли фючерс шартномаси тузилганлиги, шартномага кўра, жавогар шартномада келишилган миқдорда ва навда пахта хом ашёси етиштириб бериш, даъвогар эса етиштириб берилган маҳсулотнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, жамият томонидан шартномага асосан жавобгарга 56 736 023,40 сўмлик “Равнақ 1 Элита” навли дориланган пахта чигити уруғи етказиб берилганлиги, ушбу бўйича 30.04.2023 йилда 12-сонли хисобварақ-фактура юборилганлиги, жавобгар томонидан тасдиқланганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, шартномада келишилган 170,4 тонна 1 414 320 000 сўмлик пахта хом-ашёси топширилмаганлиги, жавобгарга уруғлик пахта чигити маҳсулоти ҳақини тўлашлиги, акс ҳолда даъво аризаси билан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантириш хатлари ва талабномалар берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш хати ва талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги, бундан ташқари, жавобгар томонидан етиштирилган пахта хом ашёси кооперативга топширилмаганлиги, шартноманинг 6.2-бандида, шартномада белгиланган маҳсулотни топширишдан асоссиз бош тортганлиги, маҳсулотни тўлиқ етиштириб бермаганлиги учун жавобгар даъвогарга топширмаган маҳсулот қийматининг 20% миқдорида жарима тўлашлиги белгиланганлиги, топширилмаган маҳсулот қийматининг, яъни 1 414 320 000 сўмнинг 20 фоизи миқдорида, 282 864 000 сўм миқдорида жарима хисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Даъвогар вакили ўз кўрсатмасида, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 56 736 023,40 сўмлик “Равнақ 1 Элита” навли дориланган пахта чигити уруғи етказиб берилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, шартномада келишилган 170,4 тонна жами қиймати 1 414 320 000 сўмлик пахта хом-ашёси етказиб берилмаганлиги, жавобгарга телефон алоқа воситаси орқали сўзлашилганида, етиштирилган пахта хом ашёсини топшириши маълум қилинган бўлсада, асоссиз равишда топширилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига асосан маҳсулотни топширишдан асоссиз бош тортганлиги, маҳсулотни тўлиқ етиштириб бермаганлиги учун жавобгар даъвогарга топширмаган маҳсулот қийматининг 20% миқдорида жарима хисоблаб ундириш сўралганлиги, жавобгар вакили томонидан даъво аризада келтирилган асосларга қарши билдирган фикрлари, берган кўрсатмалари асоссизлиги, пахта ҳом ашёсини топширмаганлиги сабабларини 2022 йил ҳосили учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари тўламаганлигида деб кўрсатма берган бўлсада, ваҳолангки айни шу масала бўйича 2022 йил хосилини ўзи И.Сайдалиев деган шахс билан келишган ҳолда кооперацияга топшириб, кооперация орқали тола олиш ва сотиш бўйича бошқа бир ташкилотга сотганлиги Жиноят ишлари бўйича Шахрихон туман судининг 04.06.2025 йилдаги 1-1716-2501/66-сонли хукми билан ўз тасдиғини топганлиги, шунингдек, етказиб берилган уруғ қийматини тўланганлигини мазкур суд хукмида жавобгарга И.Сайдалиев томонидан қоплаб берилган 481.000.000 сўм пул маблағлари билан сингиштирилганлиги ҳолати билан изоҳлаган бўлсада, хукмда айнан уруғлик чигит маблағи эканлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаганлиги, бундан ташқари, ушбу хукмга асосан фуқаро И.Сайдалиевдан зарар ундириш белгиланганлиги, даъвогар билан сингиштирилмаганлиги, шунингдек, ушбу хукм бўйича кассация инстанциясида иш қайта кўрилаётганлиги, хозирги кунда қонуний кучга кирган деб хисоблаб бўлмаслиги, олдинги суд мажлисида жавобгар томонидан солиштирма далолатнома тақдим этиш сўралганлиги, ушбуга кўра, судга даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатнома тақдим этилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ўз кўрсатмасида, даъво талаби мутлақо асоссизлиги, судни янглиштиришга йўналтирилган хужжатлар билан даъво киритилганлиги, даъвогар томонидан унинг олдида 56 736 023,40 сўм қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида судгача ҳал этиш чоралари кўрилмаганлиги, даъвогар томонидан солиштирма далолатнома бир томонлама тузилганлиги, жавобгарнинг ҳақдорлиги солиштирма далолатномада кўрсатилмаганлиги, тарафлар ўртасида ўзаро хисоб-китоблар ўтказилмаганги, шунингдек даъвогарга талабномалар юборилганлиги, даъвогар судга тақдим қилган даъво аризасида “жавобгар махсулотни топширишдан асоссиз бош тортганлиги” жумласи билан судга хақиқатга тўғри келмайдиган талаб билан мурожаат қилганлиги, даъво талабидаги 56 736 023,40 сўм қарздорлик ЖИБ Шахрихон туман судининг 04.06.2025 йилдаги хукми тавсиф қисмида етказилган “зарарни 481 697 000 сўм миқдори қопланганлигини инобатга олган ҳолда” деб жиноий қилмиш оқибатида етказилган зарарни чиқариб юборилганлиги, даъвогар томонидан 282 864 000 сўм жарима ундириш талаби ҳам асоссизлиги, чунки, даъвогарга топширилган 2022 йил хосилини ҳақини ололмаганлиги, бу бўйича ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилганлиги, бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суднинг хукми эълон қилинганлиги, шундан сўнг 2023 йил хосилини яна маҳсулот ҳақини ололмаслигини билиб, даъвогарга топширмаганлиги, даъвогарга пахта хом ашёсини топширмаслиги, у билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича алоқа хати юборилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 2 февралда 001-сонли “Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” (кейинги матнларда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан хўжалик ўртача балл бонитети 58 балл бўлган, 56,8 гектар ер майдонидан 170,4 тонна пахта хом ашёсини етказиб хосил йилининг 30 ноябрь санасигача етиштириш (келишилган ҳолда етказиб бериш), буюртмачи эса мазкур шартноманинг 5-бўлимида белгиланган муддатларда ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4-бандига кўра, буюртмачи хўжаликка экиш учун ушбу шартномада кўрсатилган уруғликни хўжалик томонидан берилган буюртманомада кўрсатилган муддат ва миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 30 апрель кунги 12-сонли хисобварақ-фактурага асосан 56 736 023,40 сўмлик “R vn q 1 Elit ” навли пахта чигити уруғи етказиб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик чигит ҳақини ихтиёрий равишда тўлашлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобар томонидан ушбу огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандида фьючерс шартномаларига тушунча берилган бўлиб, унга кўра фьючерс шартномалари — биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда шартнома тарафлари ўртасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди шартномалари эканлиги қайд этилади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик чигит маҳсулоти электрон ҳисобварақ-фактура билан етказиб берилган ва ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан қабул қилиниб, тасдиқланган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган банк айланмасига кўра, жавобгар томонидан даъвогар хисоб рақамига уруғлик чигит ҳақи учун маблағлар келиб тушмаганлиги маълум бўлди. Жавобгар вакилининг даъвогар томонидан етказиб берилган 56 736 023,40 сўмлик уруғлик чигит ҳақи ЖИБ Шахрихон туман судининг 04.06.2025 йилдаги 1-1716-2501/66-сонли хукмига асосан судланувчи И.Сайдалиев жиноят оқибатида етказилган моддий зарардан 481 697 000 сўми қопланганлигини инобатга олган ҳолда сингиштирилганлиги важи суд томонидан ўрганилганда, ҳақиқатда ЖИБ Шахрихон туман судининг 04.06.2025 йилдаги 1-1716-2501/66-сонли хукми билан судланувчи И.Сайдалиев томонидан жиноят оқибатида етказилган моддий зарардан 481 697 000 сўми қопланганлиги инобатга олинган, бироқ хукмда айнан даъвогар томонидан етказиб берилган 56 736 023,40 сўмлик уруғлик чигит ҳақи 481 697 000 сўмга киритилганлиги ҳақидаги далиллар акс эттирилмаган. Бу бўйича жавобгар вакили томонидан судга тақдим қилинган “Аудит алфа” МЧЖнинг 2024 йил 30 апрель кунги аудиторлик хулосасида даъвогар томонидан жавобгарга жами 358 000 000 сўм пахта хосили учун ўтказиб берилганлиги, ундан ташқари хисобварақ-фактурага асосан 56 000 000 сўмлик уруғлик чигит берилганлиги, жавобгарнинг 1 839 400 000 сўм ҳақдорлиги аниқланганлиги баён қилинган, бироқ, айнан хукмдаги 481 697 000 сўмнинг аниқ тавсифи келтирилмаган. Шунингдек, хукмда ушбу аудиторлик хулосаси далил сифатида олинганлиги, 481 697 000 сўм ушбу холосадан келиб чиққанлиги ҳақида баён қилинмаган. Гарчи, суд томонидан тарафларга қўшимча хужжатлар тақдим қилишлик учун етарлича имконият берилган бўлсада, жавобгар вакили томонидан 56 736 023,40 сўмлик уруғлик чигит ҳақини тўланганлиги ёки бартараф этилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг 56 736 023,40 сўм қарздорликни ундириш талабини асослилиги, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмалари, шартнома, хисобварақ-фактура бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвонинг 56 736 023,40 сўм қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 282 864 000 сўм жарима ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 6.2-бандига асосан шартномада белгиланган маҳсулотни топширишдан асоссиз бош тортганлиги, маҳсулотни тўлиқ етиштириб бермаганлиги учун хўжалик буюртмачига топширилмаган маҳсулот қийматининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлашлиги белгиланган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, жавобгар томонидан шартномада белгиланган 170,4 тонна пахта хом ашёси даъвогарга топширилмаганлиги маълум бўлди. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномада белгиланган пахта хом ашёсини топшириш юзасидан огоҳлантириш хати ва талабнома юборилган. Жавобгар томонидан даъвогарга 2023 йил 24 ноябрь кунги хатига асосан жавоб хати юборилиб, унга кўра даъвогар томонидан 2022 йилдаги ўзаро тузилган шартномага асосан топширилган 187,7 тонна пахта хом ашёси ҳақини, яъни 1 771 783 000 сўм маблағни бир йилдан ортиқ муддат давомида тўлаб берилмаганлиги, шунингдек, 2023 йил давомида 2022 йил пахтаси хисобидан бошқа ташкилотлардан хисоб рақамига пул тушиприб, ишлатиб юборганлиги сабабли 2023 йил пахта хосилини ишониб топшира олмаслиги ва шартномани бир томонлама бекор қилишлигини маълум қилган. Бироқ, шартнома тарафларнинг ўзаро келишуви ёки суд томонидан бекор қилинмаган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган жарима хисоб-китобига кўра, жавобгар томонидан топширилмаган 170,4 тонна пахта хом ашёсини шартномавий қийматидан, яъни 1 414 320 000 сўмнинг 20 фоизи 282 864 000 сўм миқдорида жарима хисобланган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан шартномага талабига кўра жарима асосли ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгарнинг молиявий ҳолатини, мажбуриятни бажариш даражасини, даъвогар томонидан 2022 йил пахта хом ашёси ҳақи жавобгарга тўланмасдан тарафлар ўртасида шартномавий муносабатларда ўзаро ишончсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, жавобгардан 40 000 000 сўм миқдорида жарима ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 6 792 000,5 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал Кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “B ODIR” фермер хўжалиги хисобидан: худудий -“Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи фойдасига 56 736 023,40 сўм қарздорлик, 40 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 6 792 000,5 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Х.Тўйчиев 4-1703-2502/6031-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Бўстон тумани 2025 йил 3 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар рахбари И.Хошимов (паспорт асосида), даъвогар вакили-адвокат Х.Солиев (16.10.2025 йилдаги 1026210-сонли ордер асосида), жавобгар вакили А.Арабов (05.11.2025 йилдаги ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи манфаатида жавобгар “B ODIR” фермер хўжалигига нисбатан 56 736 023,40 сўм қарздорлик, 282 864 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал Кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “B ODIR” фермер хўжалиги хисобидан: -“Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи фойдасига 56 736 023,40 сўм қарздорлик, 40 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 6 792 000,5 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Х.Тўйчиев