Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2835 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый RE BREND SEMENT
Source ID 0c1f07be-3882-4827-87e9-61988a921357 Claim ID PDF Hash b91ab728265b29d9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 216-моддаси ИПКнинг 216 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2835-сонли иш Судья: Б.О.Сатвалдиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 03 декабрь Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.О.Сатвалдиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Арраббоевнинг котиблигида, аризачи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилоят бошқармасининг жавобгар "RE BREND SEMENT" МЧЖга нисбатан юридик шахс фаолиятини давлат экологик экспертизаси хулосасини олгунларига қадар вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан аризачи вакили А.Абдувалиев (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "RE BREND SEMENT" МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан юридик шахс фаолиятини давлат экологик экспертизаси хулосасини олгуниларига қадар вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларини такролаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар томонидан олинганлиги тўғрисида почта алоқа хизмати томонидан маълумотнома мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ариза важларини ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва почта харажатларини жавобгардан аризачига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ИПКнинг 216-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. ИПКнинг 217-моддасига кўра, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар Андижон вилоят, Асака тумани, Ахтачи саноат зонаси ҳудудида цемент ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғилланиб келган. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра, Давлат экологик экспертизаси объектлари қуйидагилардан иборат: давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ, хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари; техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектлар. Мазкур Қонуннинг 12-моддасига кўра, Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Андижон вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойларга бориб ўрганилганда жавобгар Андижон вилоят, Асака тумани, Ахтачи саноат зонаси манзилда "RE BREND SEMENT" МЧЖ экологик экспертиза хулосаси олмасдан фаолият олиб бораётгани аниқланган. Аризачи томонидан экологик экспертиза ўтказилишини талаб қилиб юборилган 2024 йил 30 майда 01-01/30-9-136-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 07 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида” Низомининг 9-бандида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизаси объектларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади ва объектларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади деб кўрсатилган. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар. Мазкур Қонуннинг 13-моддасига кўра, атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида” Низомининг 22-банди 10-кичик бандида Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Андижон вилоят ҳудудий бўлинмалари атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолда суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан юридик шахс фаолиятини давлат экологик экспертизаси хулосасини олгуниларига қадар вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилоят бошқармасининг ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "RE BREND SEMENT" МЧЖнинг фаолияти экологик экспертиза хулосаси олингунига қадар вақтинча тўхтатиб турилсин. Жавобгар "RE BREND SEMENT" МЧЖ ҳисобидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.О.Сатвалдиев