Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2839 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a70ad18f-ad6e-46a0-8be9-2ef0da5ba33e Claim ID PDF Hash 51065c3ace5b5900... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий Процессуал Кодексининг 68-моддасининг 1-қисми тисодий Процессуал Кодекси 68 1 code_article
зР ФК 468-моддаси зР ФК 468 law
зР ФК 474-моддаси зР ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
зР ФК 470-моддаси зР ФК 470 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
зР ФКнинг 326-моддаси зР ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2839-сонли иш Судья: Б.О.Сатвалдиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 03 декабрь Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Сатвалдиев, даъвогар “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг, жавобгар - "QOR BOGISH N SOS ST NSIY SI" МЧЖдан 5.898.400 сўм асосий қарз, 816.658 сўм пеня хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - "QOR BOGISH N SOS ST NSIY SI" МЧЖдан 5.898.400 сўм асосий қарз, 816.658 сўм пеня хамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш ва ишни тайинлаш бўйича ажрими қабул қилинган. Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарлик ёзма фикр билдирмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68-моддасининг 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар унга даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхаси етказилган бўлсада, судга ўз эътирозларини тақдим этмади. Суд ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Ишдаги аниқланган холатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра (1.1-бандига асосан) даъвогар-корхона тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар-истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга белгиланган меъёрларда электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги натижасида истеъмол қилинган электр энергия учун 5.898.400 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу суммаларни иҳтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд тўлов талабномалари, солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги натижасида юзага келган 5.898.400 сўм асосий қарздорликка нисбатан 816.658 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеняни ундиришни сўраган ва пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига биноан “Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.” Тарафлар шартноманинг 3.12-бандида “истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўламаса, корхона муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан пеня тўлайди” деб келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Суд пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ЎзР ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 115.000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 47, 234, 236, 468, 474-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 2031-2035-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - "QOR BOGISH N SOS ST NSIY SI" МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 5.898.400 сўм асосий қарз, 115.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар - "QOR BOGISH N SOS ST NSIY SI" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг қарздорлик иҳтиёрий тўланмаган тақдирда ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья Б.О.Сатвалдиев