← Назад
Решение #2838645 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8618-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 3 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Махсудова раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, жавобгар вакили М.Кадиров
(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар ******манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгарлар ********* дан солидар тартибда кредит қарздорлигини ундириш
ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар ********* манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Бухоро туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ********* солидар
тартибда кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини, низо бартараф этилмаганлигини
таъкидлаб, медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Даъвогар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Бироқ, палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 2 декабрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим
қилинди. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида
тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси
кунига қадар низо бартараф қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
М.Махсудова
2