← Назад
Решение #2838653 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6278-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 3 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон савдо
саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар “--------------” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар "---------------"
масъулияти чекланган жамиятидан 18748800 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари А.Джалалов,
С.Турғумбаев Ш.Умаров (ишончномалар асосида), жавобгар раҳбари Н.Салимов
(паспорт асосида), жавобгар вакили Н.Мухторов (ишончнома асосида),
мутахассис У.Якубжанов
(гувоҳнома асосида), учинчи шахс вакили
Х.Абдурахманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
палата аъзоси даъвогар “---------------” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "---------------" масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
18748800 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 ноябрь кунги ажрими билан ишга Фарғона вилоят
ҳудудий қурилиш ва уй жой комунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясидан мутахассис ҳамда 2025 йил 25 ноябрь кунги ажрими билан ишга
Фарғона давлат техника университети низонинг предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ўзбекистон савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси,
ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, амалдаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ жамият ходимлари томонидан жавобгар томонидан
сувдан фойдаланиш бўйича ўрганиш ўтказилганда, жавобгар ичимлик сув
тармоғига ўзбошимчалик билан Д20 мм бўлган сув қувури ўрнатиб олиб,
тармоқдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлигини аниқланганлигини, бу ҳолат
видео тасвирга олиниб, ҳолат бўйича далолатнома тузилганлигини, далолатнома
расмийлаштирилганда жавобгар вакили Н.Мухтаров иштирок этиб,
далолатномани имзолаганлигини, гарчи ишни кўриш жараёнида жавобгарга
уланган тармоқ Фарғона давлат техника университети тармоғига ўрнатилган сув
ҳисоблагичдан кейин уланганлиги аниқланган бўлсада, бу ҳолат кейинчалик
амалга оширилган бўлиши мумкинлигини, орадан 5 ойдан ортиқ муддат ўтган
бўлсада жавобгар бу ҳолат ҳақида маълум қилмаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кўргазма бериб, даъвогар даъво
аризанинг асосида жавобгар сув тармоғига ўзбошимчалик билан 20 мм сув
қувури ўрнатиб олганлигини асос қилиб, олган бўлсада, лекин шартнома тузиб
сув ҳисоблагич ўрнатиб фойдаланганлигини, жамият Фарғода Давлат техника
университети билдан шартнома тузиб унинг худудидаги бинода 2025 йил май
ойида ошхона ташкил қилиб, 2 ой ишлаганлигини, жорий йил июль ойидан
талабалар ва ўқитувчилар таътилга кетгандан кейин фаолиятини
тўхтатганлигини, кейин иш бошламаганлигини, баён қилиб, даъвони рад этишни
сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс вакили кўргазма бериб, талабларни
овқатланиши учун жавобгар жамият билан шартнома тузилганлигини, сув
тармоғига тўғри уланганлигини, аммо жавобгарнинг сув тармоғига қачон
уланганлиги санасини аниқ билмаслигини, жавобгар жамият 2025 йил май ва
июнь ойларида фаолият юритганлигини, кейинчалик ишламаганлигини баён
қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида, мутахассис кўрсатма бериб, суднинг топшириғига асосан
2025 йил 1 декабрь кунида даъвогар ва жавобгар ҳамда учинчи шахс ходимлари
иштирокида қайта ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганишда жамият ичимлик
сувини Фарғона Давлат техника университетини 7-биносининг сув
ҳисоблагичидан ўтган сув тармоғига уланиб фойдаланиши аниқланганлигини,
бу билан жавобгар сувабонент ҳисобланишини, бироқ жавобгар ва университет
бу ҳолат ҳақида сув таъминоти корхонасига хабар бермаганлигини баён қилди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар ва жавобгар ҳамда учинчи шахс
вакиллари, шунингдек мутахассиснинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда
ФКда
кўрсатилган
бошқа
асослардан
келиб
чиқиши,
236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар томонидан
жавобгар
ичимлик суви тармоғи кўздан кечирилганда, хужжатлар
рамийлаштирмаган ҳолда, техник шарт олмасдан, шартнома тузмасдан, сув сув
ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда тоза ичимлик сувидан Д 20мм булган сув тармоғи
орқали фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича даъвогар вакиллари томонидан 2024 йил 19 май куни
далолатнома расмийлаштирилган. Далолатнома жавобгар вакили томонидан
имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан
кейин матнда – “Қоидалар”)нинг “Қоидалар”нинг 49-бандига кўра, фаолият
кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу
жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва
чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу
тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва
жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари
аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада
далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган
субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг
жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш
учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига
мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини
тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради.
Мазкур қоидаларнинг 94-бандига кўра, Ичимлик сув ва канализация
тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик
аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори
мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати
бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади;
ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш
далолатномаси тузилган кундан;
агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва
қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан
бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан
тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб
фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади деб белгиланган.
Шунга асосан, даъвогар томонидан қоидаларнинг 87-банди “б” кичик
бандида кўрсатилган формула бўйича ҳисоб китоб қилганда жавобгар томонидан
сув ҳисоблагичга шикаст етказилганлиги натижасида истеъмол қилинган
ичимлик сувининг миқдорининг ҳисоби 18748800 сўмни ташкил этиши
аниқланган.
Бироқ низоли ҳолат бўйича, суднинг топшириғига асосан 2025 йил
1 декабрь кунида мутахассис, даъвогар ва жавобгар ҳамда учинчи шахс
ходимлари иштирокида қайта ўрганиш ўтказилганда, ўрганишда жамият
ичимлик сувини Фарғона Давлат техника университетини 7-биносининг сув
ҳисоблагичидан ўтган сув тармоғига уланиб фойдаланиши аниқланганиб, бу
ҳапқда далолатнома расмийлаштирилган.
Демак жавобгар жамият Фарғона Давлат техника университетига
субистеъмолчи ҳисобланади.
Юқоридаги қоидаларнинг 75-бандида ИСКХ ташкилоти билан бўладиган
ўзаро ҳисоб-китобларда инобатга олинмайдиган (бир гуруҳдаги истеъмолчи ва
субистеъмолчи ўртасидаги ҳисоб-китобларни олиб бориш учун ўрнатилган)
сувни ҳисобга олиш асбоблари истеъмолчи ёки субистеъмолчи томонидан
ишлатилади ва назорат қилиб турилади. Бу асбоблар кўрсаткичлари ИСКХ
ташкилоти билан бўладиган ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмайди.
Қоидаларнинг 104-бандига кўра, истеъмолчининг ичимлик сув тармоғидан
сув олиб, канализация тармоқларига оқова сув чиқарувчи субистеъмолчилар
ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчи билан шартнома тузадилар. Асосий
истеъмолчи билан ИСКХ ташкилоти ўртасида тузилган шартнома иловасида
истеъмолчининг тармоқларига уланган барча субистеъмолчилар, уларнинг
номланиши, қайси идорага тегишли эканлиги, улар сарф қиладиган ва
оқизадиган сув ҳажмига доир маълумотлар, сувни ҳисобга олиш асбобларининг
бор-йўқлиги каби маълумотлар қайд этилиши лозим.
Асосий истеъмолчи тўлайдиган суммани субистеъмолчилар ўртасида
тақсимлаш асосий истеъмолчи томонидан амалга оширилади.
Истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тўлов масалаларида пайдо
бўладиган низолар ИСКХ ташкилоти томонидан кўриб чиқилмайди.
Гарчанд суд мажлисида даъвогар вакиллари ишни кўриш жараёнида
жавобгарга уланган тармоқ Фарғона давлат техника университети тармоғига
ўрнатилган сув ҳисоблагичдан кейин уланганлиги аниқланган бўлсада, бу ҳолат
кейинчалик амалга оширилган бўлиши мумкинлигини, орадан 5 ойдан ортиқ
муддат ўтган бўлсада жавобгар бу ҳолат ҳақида маълум қилмаганлигини важ
қилиб келтирсада, бироқ бу важларини асословчи далилларни судга тақдим
этмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини рад этишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
даъвогар “---------------” акциядорлик жамиятидан:
Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
даъвогар “---------------” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 41200
сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
И.С.Турсунов