Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21370 Дата решения 03.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c8ba8268-d9e5-4d53-b67c-b1f627cf900a Claim ID PDF Hash 83c33a18f3ce8fb4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21370-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 3 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 976 096 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Наманган вилояти, Давлатобод тумани, Порлоқ МФЙ, Спортчилар кўчаси, 1-уйда Ўз қизил чизиғи ҳудудида 5-қаватли турар жой бино-иншоотларини қуришни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг аризасига асосан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш бўйича давлат хизмати кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламенти (бундан буён матнда Маъмурий регламент деб юритилади) бўйича кўрсатилган давлат хизмати учун жавобгар даъвогарга аризада назарда тутилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, яъни 8 976 096,2 сўм ажратмани 2 976 096 сўм қисмини тўламаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 976 096 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 3 декабрь куни соат 11:00 га белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади. Аниқланишича, жавобгар даъвогарга ариза билан мурожаат қилиб, Наманган вилояти, Давлатобод тумани, Порлоқ МФЙ, Спортчилар кўчаси, 1-уйда Ўз қизил чизиғи ҳудудида 5-қаватли турар жой бино-иншоотларини қуришни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни сўраган. Маъмурий регламентнинг 15-банди талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга бир иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан давлат хизмати кўрсатилган ва сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қиймати (4 488 048 106 сўм)нинг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз), яъни 8 976 096,2 сўм ажратмани белгилаган ҳолда инвойс шакллантирилган. Даъвогар томонидан шакллантирилган 2025 йил 12 августда 209573790сонли инвойс жавобгарга тақдим қилинган бўлиб, жавобгар инвойсда кўрсатилган 8 976 096,2 сўм ажратманинг 2 976 096 сўм қисмини тўламаган. Даъвогарнинг қарздорлик (ажратма)ни тўлаш юзасидан юборган 2025 йил 19 сентябрдаги 4-01-1527-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, Маъмурий регламентнинг 20-бандида ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги, 21-бандида объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда даъвогарнинг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан мавжуд қарздорлиги тўлиқ тўлаган бўлиб, бу ҳақда даъвогар томонидан 2025 йил 3 декабрда судга тақдим этилган 4-02-1781/2сонли маълумотномаси билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантиришни рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев